close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АБУ ДАРДО

Уваймир ибн Молик ибн Қайс ал-Ансорий ал-Хазражий (р.а.), кунялари Абу Дардо, саҳобийлардан. Ҳижратнинг иккинчи йили мусулмон бўлганлар. Асҳоби киромнинг фақиҳ олими ва ҳакимларидан. Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида Қуръони карим жамловчиларидан бири эдилар. Уҳуд  ва бошқа барча ғазотларда қатнашганлар. Шом фатҳидан кейин у ерга ҳоким этиб тайинланганлар, айни пайтда Қуръон қироати ва тафсиридан дарс берганлар. Ҳазрати Усмон халифаликлари даврида Шом қозиси ва Фаластин фақиҳи бўлганлар. Расули акрамдан жами 179 та ҳадис ривоят этганлар. Булардан ўн бештасида Бухорий ва Муслим ҳамфикрлар, учтаси фақат Бухорийда, тўққизтаси ёлғиз Муслимда, қолганлари бошқа китобларга кирган. Ҳижратнинг 32 йили (милодий 652) Шомда вафот этганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase