close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АБДУРРАҲМОН ибн АВФ

Абдурраҳмон ибн Авф Абу Авф ал-Қурайший ал-Зуҳрий (р.а.), кунялари Абу Муҳаммад. Жоҳилият  давридаги исмлари Абдул-каъба эди, Расулуллоҳ (с.а.в.) уни Абдурраҳмон деб ўзгартирганлар. Милодий 580 йили туғилганлар. Абу Бакр Сиддиқ иршоди билан мусулмон бўлганлар. Маккалик илк саккиз  мусулмоннинг (Хадичадан кейин) бешинчиси. Ашараи Мубашшарадан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сулолалари билан бешинчи ота (Ҳакам) да бирлашади. Абдурраҳмон аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилганлар. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ ва бошқа барча ғазотларда Расули акрам билан ёнма-ён қатнашганлар. Тижорат билан шуғулланиб, бой-бадавлат бўлганлар ва мол-дунёларининг катта қисмини мусулмонларга тарқатганлар, ғозийларга васият қилганлар. Халифаликка лойиқ номзодлардан бўлишларига қарамай, буни хоҳламай ҳакамлик қилиб Ҳазрати Усмонни халифа этиб сайлаганлар. Расули акрамдан 65 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 32 (милодий 655) йили Мадинада вафот этганлар. Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase