close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АБДУЛҲАМИД КЕШИЙ

Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Ҳумайд ибн Наср ал-Кеший ал-Қураший, Кеш (Шаҳрисабз)да ҳадис ва фиқҳ мактабига асос солган йирик олим ва тилшунос. Отаси Ҳумайд асли бағдодлик йирик олим бўлган. Жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган талабалар Кешийдан дарс олишган. Фиқҳ, тафсир, ҳадис илмлари ва тилшуносликка доир еттита асар ёзган. Хотираси ниҳоятда кучли бўлганидан ҳадис ёд олишда Имом Бухорийдан қолишмаган. «Ат-Тафсир», «Ал-Муснад» асарлари, араб тили сарфи ва наҳвига доир китоблари машҳур. Ҳижрий 249 (милодий 864) йили вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase