АБДУЛЛОҲ ибн САЛОМ
- Пайшанба, Авг 11 2022
- 181 марта кўрилди
Абдуллоҳ ибн Салом ибн ал-Ҳорис ал-Исроилий ал-Ансорий (р.а.), кунялари Абу Юсуф, насаблари Юсуф ибн Яъқуб алайҳиссалом авлодларига боради. Саҳоба, мадиналик яҳудийларнинг таниқли олимларидан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан кейин у зотнинг ҳузурларида Исломга кирганлар. Муфассирларнинг ривоят қилишларича, Қуръони каримнинг Раъд ва Аҳқоф сураларидаги оятлар шу киши ҳақларида нозил бўлган. Расули акрамдан 25 та ҳадис ривоят қилганлар. Баъзи Ислом тарихчилари Ҳандақ ва ундан кейинги ғазотлар иштирокчилари қаторига қўшишади. Ҳазрати Умар билан бирга Байтул-Мақдис ва Ал- Жобияҳ фатҳларида қатнашганлар. Ҳижрий 43 йили Мадинада вафот этганлар.