close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АББОД ибн БИШР

Аббод ибн Бишр ал-Ансорий (р.а.), Мадинада Исломга биринчилардан бўлиб кирган таниқли саҳобийлардан. Мусъайб ибн Умарнинг даъватидан сўнг мусулмон бўлганлар. Тақводор,  ҳалол, омонатдор, Қуръони каримни тинмай қироат қилиб юрувчи обид зот бўлганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан барча ғазотларда қатнашганлар. Ҳазрати Оиша: «Ҳеч ким фазл жиҳатидан учта ансорийга бас келолмайди. Уларнинг бари Бани Абдулашҳал қавмидан: Саъд ибн Муоз, Усайд ибн Худайр, Аббод ибн Бишр», деганлар. Абу Бакр Сиддиқ замонларида диндан қайтган муртадларга қарши урушда шаҳид бўлганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase