close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абу Лайс

Имом, ҳофиз, замоналарининг муҳаддиси Абу Лайс Абдуллоҳ ибн Сурайж ибн Ҳужр ибн Абдуллоҳ ибн Фазл Шайбоний Бухорий. Абу Убайда Бухорийнинг оталари.
Абдон ибн Усмон, фақиҳ Аҳмад ибн Ҳафс, Муҳаммад ибн Салом Пойкандий, Ваҳб ибн Замъа, Ҳиббон ибн Мусо ва сал хотирамдан кўтарилган ушбу табақадагилардан ҳадис эшитганлар.
Саҳл ибн Бишр Абу Лайснинг: «Такрорланмаган ўн минг ҳадисни ёдладим», - деган сўзларини эшитган эканлар.
Муҳаммад ибн Язид Марвазий айтадилар: «Ҳофиз Абу Лайсни Абдон билан у кишининг сўриларида ўтирган пайтларида кўрдим. Абдон у кишига ниҳоятда ҳурмат кўрсатаётган эдилар».
Ғунжор ҳам у киши ҳақларида мана шундай таржимаи ҳол ёзганлар. Аммо вафотлари тарихини зикр қилмаганлар.

Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase