Абдус
- Якшанба, Май 26 2024
- 33 марта кўрилди
Катта ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Молик Найсобурий. Самарқандда истиқомат қилганлар. Менда у киши ҳақларида деярли маълумот йўқ. Лекин Абу Абдуллоҳ Ғунжор «Тарих» китобларида у кишини зикр қилиб ўтганлар.
Яҳё ибн Яҳё, Қутайба ибн Саъид, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу Шавориб, Амр ибн Зурора, Абу Ҳафс Фаллос ва буларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.
Бу кишидан Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр, Саҳл ибн Шозавайҳ ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Жабала Самарқандий: «Ҳофиз Абдус 282 йилда Самарқандда вафот қилдилар», - деганлар.
Яна бир ровий: «283 йил шаъбон ойида вафот этдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин», - деганлар.
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан