close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдуллоҳ ибн Тоҳир

 

 

 

Адолатли амир, Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳокими Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Тоҳир ибн Ҳусайн ибн Мусъаб.
Фақиҳ ва адиб бўлганлар. Вакиъ, Яҳё ибн Зурайс ва Маъмундан ҳадис эшитганлар.
У кишидан Ибн Роҳавайҳ, Наср ибн Зиёд, Фазл ибн Муҳаммад Шаъроний ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Назм ва насрда машҳур бўлганлар.
Маъмун у кишини Миср ва Ифриқия, кейинчалик Хуросонга ҳоким қилиб тайинлаганлар. Итоатли, сиёсатдон, салобатли, саховатпеша, иш-лари таҳсинга сазовор ҳукмдор бўлганлар.
Айтилишича, бир куни намоз ўқиётган пайтларида икки миллион етти юз минглик микдордаги эҳсон ҳақидаги номага қўл қўйиб юборган эканлар.
Абу Таммом ҳоким Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг саройларида хизмат қилганлар ва у кишини кўп мақтаганлар.
Абдуллоҳ ибн Тоҳир: «Ҳамённинг тўлалиги ва хотиранинг ўткирлиги бирга жам бўлмайди», - дердилар. Вафотларидан кейин қирқ миллион дирҳамлари қолган.
Бетоб бўлганларида, тавба қилганлар, ортиқча роҳат-фароғатдан воз кечганлар, асирларни озод этганлар.
230 йили 48 ёшда Хонуқда оламдан ўтганлар.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase