close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаж ва қурбонлик баданий ибодатми, ёки молиявими?

Баъзи фуқаҳолар ҳажни ҳам баданий, ҳам молиявий ибодат дейишди. Чунки унда ҳам пул сарфланади, ҳам бадан машаққат тортади. Лекин қурбонликда бадан машаққати кузатилмайди. Шундай бўлса ҳам қурбонлик ҳам баданий, ҳам молиявий ибодат ҳисобланади, гарчи мол сарфлашлик ҳолати оғирроқ бўлса ҳам.
Ҳаж ибодатида молиявиятдан кўра баданият ғолиб, чунки Каъбанинг яқинида истиқомат қилувчилар ҳатто мол ҳам сарфламай бу ибодатни адо этаверадилар. Шундай бўлса ҳам биз бу ибодатни мураккаб деб ҳукм қиламизми, қурбонликда ғам баданиятдан кўра молият ғолиб бўлгани билан барибир уни сўйиш учун жисмимиз ҳам озми кўпми ҳаракатда бўлади. Қурбонликни молиявий ибодат эканлиги зоҳир. Аммо баданий бўлишида ҳам иккита ҳайсият бор.
1. Яширин;
2. Ошкора.
Ошкораси шундайки, қурбонлик фақат пул сарфлаш билан адо бўлиб қолмайди. Уни ҳеч бир меҳнату машаққатсиз бировга бериб юбориш билан бу ибодат ҳосил бўлиб қолмайди. Тўғри қурбонлик кунларини ўтказиб юборилса, жаримасига бир жонлиқни бировга бериб юборилади. Аммо бу билан қурбонликнинг савобига баробар савобга эришиб бўлмайди. Қурбонликдаги асл вазифа жонворни забҳ қилиш. Забҳ қилишда эса бадан учун машаққат бор.
Агар бир киши айтсаки, ундай бўлса закот ҳам мураккаб амал эканда, чунки унда ҳам молни бировга олиб бориб беришда озгина бўлса ҳам машаққат бор. Лекин соғлом ақл билан ўйланса молни сарф қилишда зикр қилишга арзирли машаққат йўқ. Қурбонликни сўйишда эса очиқ машаққат бор. Шунинг учун ҳам қурбонлик жониворини ҳамма ҳам сўя олмайди. Закотни эса ёш бола ҳам бериб юбора олади, яъни ўзи машаққат чекиб сўяди, ёки бошқа бировнинг жисми машаққат чекиб сўйиб беради.

Баданнинг машаққатида ёлғиз жисмнинг ўзи машаққат чекиши эътиборга олинганми, ёки бу ўринда нафснинг машаққати ҳам борми?

Маълумки баданга таклиф жон туфайли бўлади, агар жон бўлмаса у баданга ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмайди. Бадан қачонки жонга бирор оғриқ етказилсагина озорланади. Энди агар жон бўлмаса бадан ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмайди. Бас собит бўладики, баданга таклиф жон туфайлидир. Баданни машаққатга солиш аслида нафс ва руҳни машаққатга солишдир. Демак, қурбонликда жон яъни нафсни қийнаш бор эканми, бас унинг баданий ибодат эканлиги собит бўлади.
Қаранг! Жониворнинг бўйнига “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб пичоқ тортаётган вақтингизда қалбингиз ларзага келмайдими? Ҳаттоки шу туфайли баъзилар ўзлари сўя олмайдилар ҳам. Қурбонликнинг асли ўз нафсини фидо қилишлик бўлди. Эътибор эса аслга бўлади. Шуни назарда тутадиган бўлсак қурбонлик холис баданий ибодат бўлиб қолиши ҳам мумкин. Молиявиятлик жиҳати эса маълум. Баданиятлик жиҳати ғолиб бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам қурбонлик ҳам молиявий ҳам баданий бўлган мураккаб амалдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase