close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аъло сураси фазилати

 

 

 

Аъло сурасининг илк оятларида барча нарсадан олий Зот – Аллоҳ таолонинг номини пок тутиш буюрилган. Шунинг учун сура “Аъло” деб номланган.
Аъло сурасида таъкидланишича, Аллоҳ инсонни мукаммал суратда яратган, Қуръон оятларидан баъзиларининг унутилиши Аллоҳ иродасига боғлиқ, насиҳат ҳаммагаям бирдек таъсир қилавермайди, Қуръондаги ўгитлар Иброҳим, Мусо алайҳимуссаломга нозил этилган саҳифаларда ҳам бор эди.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши иккита улов (туя) билан келганида қош қорайганди. Қараса, Муоз намоз ўқиётган экан. Уловини қолдириб, Муоз тарафга қараб кетди. (Муоз намозда) Бақара билан Нисо сурасини қироат қилди. Ҳалиги киши кетиб қолди. Муоз ўша кишини ҳақорат қилгани унинг қулоғига етиб борди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бориб, Муоз устидан шикоят қилди. Шунда Набий алайҳиссалом уч марта: “Эй Муоз! Сен фитначимисан?!” деб хитоб қилдилар. Сўнг: “(Эй Муоз, намозда) Аъло ва Зуҳо сурасини қироат қилсанг бўлмайдими? Чунки ортингда кексалар, заифлар, ҳожатманд кишилар намоз ўқийди”, дедилар .
Намозда имомликка ўтган одам Аъло, Зуҳо каби қисқароқ сураларни ўқиши тавсия этилади. Жуда узун суралар ўқилса, сафда турганларга малол келади. Чунки жамоат орасида қариялар, узрлилар, заиф кишилар бўлиши мумкин.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аъло сурасини яхши кўрардилар .
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида Аъло, Кофирун, Ихлос сураларини ўқирдилар. Агар салом берсалар, уч марта “Субҳаанал маликил қуддус”, дердилар ”.
Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайитда, жума намозида Аъло ҳамда Ғошия сурасини қироат қилардилар. Агар (ҳайит билан жума) бир кунга тўғри келиб қолса, иккисини жамлаб ўқирдилар.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase