close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сажда ва Таборак сураси фазилати

 

 

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сажда ва Таборак сурасини ўқимай уйқуга кетмасдилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда ҳам, муқимликда ҳам кечаси Сажда ва Таборак сурасини ўқишни канда қилмаганлар .
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: “Ким кечаси Сажда, Ёсин, Қамар, Таборак сураларини ўқиса, унга нур (берилади), шайтондан қўрғон бўлади, қиёматгача мартабаси кўтарилиб боради ”.
Каъб айтади: “Ким Сажда ҳамда Таборак сурасини ўқиса, унга етмишта савоб ёзилади, етмишта гуноҳи ўчирилади, даражаси етмиш поғона юқорилайди ”.
Холид ибн Маъдон шундай деган: “Сажда сураси қабрда соҳибини ҳимоя қилади, “Ё Аллоҳ, агар мен Китобингдан бўлсам, уни шафоат қилишим учун изн бер. Агар Китобингдан бўлмасам, мени ундан ўчир”, дейди. Бу сура қуш шаклида келиб, банда устида қанотини ёзади, уни шафоат қилади, қабр азобидан сақлайди”. Холид Таборак сураси ҳақида ҳам шундай деган. Холид ибн Маъдон Сажда ва Таборак сурасини ўқимасдан уйқуга кетмасди .
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким шом билан хуфтон намози орасида Таборак ва Сажда сурасини ўқиса, қадр кечасида ибодат қилгандек (савобга эга) бўлади”, деганлар .

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase