close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Салафлар неча кунда хатм қилишган?

Абул Аҳвасдан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Қуръонни етти кунда хатм қилинглар, уч кундан оз муддатда хатм қилманглар. Киши туну кун (қироат, зикр, истиғфордан иборат) вазифасини тўлиқ адо этсин!” деган. Бизга ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд рамазонда Қуръонни уч кунда, бошқа ойларда жумадан жумагача хатм қиларди. Убай ибн Каъб Қуръонни саккиз кунда, Тамим Дорий етти кунда хатм қиларди. Усмон ибн Аффон кечаси билан ибодат қилиб чиқар, бир ракатда Қуръонни хатм қиларди ”.
Салафларнинг хатм қилиш муддати ҳар хил бўлган . Баъзи саҳобалар Қуръонни етти кунда хатм қилишарди. Айримлари бир ойда ёки икки ойда хатм қилишган . Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин!
Баъзи аҳли илмлар Қуръонни уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат беришган. Муҳаммад ибн Наср “Қиёмул лайл” китобида: “Саид ибн Мусайяб икки кечада хатм қиларди. Собит Буноний Қуръонни бир кечаю бир кунда хатм қиларди, ҳар куни рўза тутарди. Абу Ҳарра Қуръонни бир кечаю бир кунда, Ато ибн Соиб эса ҳар икки кечада бир марта хатм қиларди”, деган.
Оиша розияллоҳу анҳодан сўралди: “Баъзилар Қуръонни бир кечада икки-уч мартадан хатм қилишаётган экан. Шу иш тўғрими?” Оиша онамиз жавоб бердилар: “Улар Қуръон ўқишибди, аммо маъносини уқишмабди ”.
“Қиёмул лайл”да ривоят қилишича, Мансур ибн Зодон “енгил” ўқирди, чошгоҳ намозида Қуръонни хатм қиларди. У бир кунда икки марта, рамазон ойида шом билан хуфтон орасида икки марта хатм қиларди!
Хуллас, Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати – қирқ, ўттиз ёки йигирма кун. Энг оз муддат – етти, беш ёки уч кун. Қуръонни уч кундан кам муддатда ўқишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase