close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кибрнинг сабаблари, оқибатлари, давоси

Кибрнинг сабаблари:
– Илм. Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил санайди, ўзгалар насиҳатини қабул қилмайди.
– насл-насаб. Мутакаббир кимса ота-боболарининг олий насаби билан фахрланади, “бундайроқ” одамларни оёқ учида кўрсатади.
– мол-дунё. Бой одам данғиллама иморати, фаровон турмуши, қимматбаҳо кийими, машинаси билан ғурурга кетади, ўзини катта олади, камбағалларга паст назар билан қарайди.
– чирой. Бундай кимсалар ўзининг ҳуснига ишониб, “Бошқалардан устунман”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, ташқи кўриниш одамнинг ҳурматини белгилайдиган мезон эмас. Аллоҳ банданинг чиройига, кийган кийимига эмас, қалбига, қилаётган амалига қарайди.
Кибрнинг оқибатлари:
– Мутакаббир кимса Аллоҳнинг назаридан қолади.
– кибр бандани ажр-савобдан маҳрум этади.
– кеккайган кимса ҳурмат-эътиборини йўқотади.
– бундай одамнинг ғам-андуҳдан боши чиқмайди.
– мутакаббир ҳечам хато қилмасликка зўр бериб тиришади. Агар хатога йўл қўйса, одамлар олдида обрўси тушиб кетишидан қўрқади. Бу ҳолат унга оғир руҳий босим юклайди.
– қалбида заррача кибр бор одам жаннатга кирмайди.
– манман одамнинг оқибати яхши бўлмайди.
– мутакаббир охиратда хор бўлади.
– кибр жамият ҳаётини издан чиқаради. Мутакаббирлар яшайдиган жойда руҳий-маънавий инқироз юз беради.
Кибрнинг давоси:
– Инсон, энг аввало Парвардигорини танисин, Унинг нақадар улуғлигини, ўзининг ожизлигини билсин.
– кибр қандай аянчли оқибатларга олиб боришини: мутакаббир шахс дунёда ҳам, охиратда ҳам маломатга қолишини унутмасин.
– инсон ташқи тарафга қараб хулоса чиқармасин. Балки у менсимаётган одам ундан афзалдир. Балки бойлиги камроқ, мансаб-мартабаси уникидан пастроқ кўринган инсон Аллоҳга яқиндир.
– инсон куч-қувват, бойлик, мартаба, насл-насаб, чирой ўткинчи эканини, бу нарсалар қадр-қиймат ўлчови бўлолмаслигини яхши англаб етсин, камтарликни ўзига лозим тутсин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase