close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръонни осон ёдлаш қоидалари

Қуръон ёдлашни астойдил ният қилган бўлсангиз, бу ишга дарҳол киришинг. Бу борада тажрибали қорилар турлича тавсиялар беришади. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
– Ишга киришишдан олдин зеҳнимизни ўткир, хотирамизни кучли, тилимизни бурро қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинади;
– каттароқ Мусҳафни тангланг, охиригача шу Мусҳафдан ёдланг;
– ёд олиш учун кунлик миқдорни, муайян вақтларни белгилаб олиб, унга қатъий амал қилинг;
– ухлаш, овқатланишни тартибга солинг;
– ҳар сафар ёдлашга ўтирганингизда Аллоҳ таолога ҳамду сано, истиғфор, тасбеҳ, таҳлил, такбир айтишни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва саломлар йўллашни одат қилинг;
– дастлаб биринчи оятни яхшилаб ёдланг. Сўнг иккинчи оятни ҳам ёдлаб, иккисини қўшиб такрорланг. Бир бетни тўлиқ ёдлагунингизгача давом эттиринг. Бу бетга иккинчи бетнинг биринчи оятини ҳам қўшиб ёдланг;
– бу жараёнда тажвид қоидаларини ҳам мустаҳкамлаб боришингиз ёдлашингизга барака олиб келади.
– биринчи ёдлашда неча марта ўқиганингизни санаманг. Бир марта ёдлаб чиққандан кейин такрор қилиш учун санаш фойдали.
– қурбингиз етса, ёдланган қисмларни такрорлаб туринг ёки Қуръонни тўлиқ хатм қилгандан кейин яна тезда бошидан такрорлашга киришинг;
– ёдлаш учун энг яхши вақт саҳар пайтидир. Саҳарда ёдламоқчи бўлган вазифангизни ётишдан олдин тилингизни келтириб олгунча ўқинг;
– араб тилидан озгина хабарингиз бўлса, ёдламоқчи бўлган сураларингиз тафсирига қараб боринг ёки ўзбекча таржималарини ўқинг;
– шаштингиз сўнмаслиги учун Қуръони каримни ёдлашга тарғиб этувчи ҳадисларни ўқиб туринг.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase