close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дажжол (чиқиши)нинг сири

Дажжол Расулуллоҳ (с.а.в) айтганларидек кутилаётган ғайбий ёмонликдир. Қиёмат шартларидан саналмиш унинг улкан фитнаси ўлим мастлигини бошидан кечираётган кишининг фитнасига (яъни фитнага солинишига) ўхшайди. Жон бераётган киши олдига Иблис келиб уни яҳудий ёки насроний бўлиб ўлишга даъват қилади, исломида шак-шубҳага солишга уринади.
Расулуллоҳ (с.а.в) масиҳ Дажжол фитнаси ёнига қўйган ўлим фитнаси мана шу эди.
Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: "Парвардигоро! Мен Сендан дўзах азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда Масиҳ Дажжол фитнасидан паноҳ тилайман!".
Иблиснинг жон чиқар маҳалда инсонни фитнага солиши Қиёмат қойим олдидан бўладиган Дажжол фитнасига муқобилдир. Ахир Қиёмат ҳам бутун оламнинг ўлими эмасми?!
Аллоҳ таъолодан дунёю охират омонлигини сўраймиз! Амийн!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase