Жамият (919)
Одамзод яратилишига кўра қўрқоқдир. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қартайган қариягача –ҳаммани қўрқув умр бўйи таъқиб этади. Чақалоқ қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, ваҳимали шовқин-суронлар, йиқилиб тушиш каби нарсалар уни ваҳимага солади.
26 май куни Парижда бир ой муқаддам мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган ҳамда Франция президенти тасдиқлаган “бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонун”га қарши бутун халқни бирлаштирган катта намойиш бўлиб ўтди.
Бошқача қилиб айтганда, шукр қилувчи бой импими, сабр қилувчи камбағалми? Қайси бирининг ажри кўпроқ?
Шайтон тўсатдан келиб, бу гуноҳ ишни қил, ё мана бу фаҳш ишни бажар, деб айтмайди. Аввал у қадамба-қадам яқинлашиб олади. Яъни, худди икки номаҳрамнинг гуноҳга ботиши каби: аввал қараш, сўнг табассум, сўнг сўзлашиш, сўнг учрашиш жойини белгилаш, сўнг учрашув. Шунинг учун ҳам Аллох, шайтонга эргашишдан қайтарди:
Муфтийлар ва мусулмон жамоат ташкилотларининг исломий адабиётларни тақиқлаш, рўмол ўраш ва мусулмонларга оид бошқа масалаларда ўз позициясини баён қилишни истамаслиги ислом динининг позициясига, диндорларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Россия судларидаги шов-шувли «мусулмонлар» ишлари билан танилган адвокат Руслан Нагиев интервьюсида айтиб ўтди.
Ўрис олими Сахаров моддапарастлар ва даҳрийларга қарши фикр билдиргани учун Сибирга сургун қилинган. У: “Албатта оламни бошқариб, уни назорат қилиб турувчи, буюк қудратли куч бор” дер эди. Моддапарастлар эса ҳеч қандай куч оламни бошқармайди, олам моддадангина иборат дейишарди. Аммо инсон нафсида тавҳидга йўналтирувчи фитрат бўлади.
Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи муаммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди.
2/206 Мунофиққа Алловдан қўрққин дейилса, уни кибру ҳаво тутади. Жаҳаннам унга етарлидир.
Буни Қуръон ҳам, суннат ҳам таъкидлаган. Илгари жоҳилий жамиятда қабила ривожланишнинг асоси, дўстликнинг ўзи ҳисобланган. Киши ўз қабиласига ҳақ устида ҳам, ноҳақлик устида ҳам ёндошган.
“Ҳикоя қилинишича, Мовароуннаҳр волийларидан бири Нуҳ ибн Асад ибн Сомон Самарқанд аҳлига хирож юклаб, амирига чопар жўнатди. У имом, шайхлар ва шаҳар аъёнларини тўплади ва уларга мактубни ўқиб берди.
Шундай қилиб кўп йиллик қизғин тортишувларда қиморхона тарафдорлари енгишди.
Ислом динига кўра ҳаром тушунчаси ҳаммага бир хилда тегишли эканлиги билан белгиланади. Исломда араб бўлмаганга ҳаром саналиб арабга ҳалол бўлган ҳеч нарса йўқдир. Қора танлигига манъ қилиниб оқ танли учун рухсат берилган ва мубоҳ бўлган ҳеч бир ҳолат мавжуд эмас.
Сўнгги йилларда давлатларнинг диний таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Ҳатто «Большая Российская Энциклопедия»да мавжуд бўлган маълумотлар ҳам тезда эскирган бўлиб, Г. A. Шпажниковнинг 1976 йилда нашр этилган "Ғарбий Осиё мамлакатлари динлари", 1980 йилда нашр этилган "Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари динлари" ва 1981 йилда нашр этилган "Африка мамлакатлари динлари" ажойиб тўпламларини айтмасак ҳам бўлади.