Сенегалда ҳам ўйнайдиган ва диндор мусулмон бўлган Гее ПСЖ жамоасига ўтди, аммо уларнинг жамоалар рўйхатида йўқ эди.
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино кейинчалик футболчи "шахсий сабабларга кўра жамоа рўйхатини тарк этишга мажбур бўлганини" маълум қилди, бироқ бу жароҳат туфайли эмаслигини қўшимча қилди.
Гап шундаки, «Халқаро гомофобия, бифобия ва трансфобияга қарши кураш куни» муносабати билан Лиганинг дам олиш кунларидаги барча ўйинларида футболчиларнинг футболкаларида ва сардорларнинг қўл боғичларида ЛГБТ байроғи тасвирланган эди.
"Жаҳон гомофобияга қарши кураш кунида бизнинг либосларимизда ЛГБТ ҳаракати учун хилма-хиллик ва тинчлик рамзи бўлган камалак байроғи акс этади", деди ПСЖ ўйин олдидан.
Гее ўтган мавсумда "ошқозон билан боғлиқ муаммолар" туфайли худди шундай ўйинни ўтказиб юборганди.
Унинг вакиллари ўтган мавсумда ўйинни бойкот қилганини рад этишди, аммо шанба куни унинг йўқлиги ҳақида ҳали баёнот бермади.
Умуман олганда, спорт шарҳловчиларининг таъкидлашича, йўқотиш унчалик катта эмас, чунки "ПСЖ" чемпионатда мавсумдаги вазифасини анчадан буён бажариб бўлган ва Геесиз ҳам жамоа рақибни хотиржамлик билан 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бироқ Францияда сенегалликнинг қарори турлича муносабат билдирилган. ЛГБТ спорт федерацияси президенти Эрик Арассус футболчини жазолашга чақирди:
"У ажойиб футболчи, биз унинг иқтидорини тан оламиз. Аммо дин масалалари гомофобия қабул қилиниши мумкин бўлмаган спорт турларига аралашмаслиги керак. Ушбу акцияда барча француз футболчилари, жумладан Геенинг жамоадошлари ҳам иштирок этишди. Унинг ҳозир жазоланиши муҳим, ПСЖ буни қилиши керак.
Эҳтимол, у ЛГБТ масалалари бўйича курсларни ўташи керак бўлиши мумкин. Гап динда эмас - ахир бошқалар бундай ўйинларда қатнашяпти. Ўйинчи ўйинни ўтказиб юбориш учун гастроэнтерит каби турли сабабларни келтириб чиқарса, бу гомофобия эканлигини биламиз. Бу жуда кўп зарар келтиради".
Спортдаги гомофобияга қарши бошқа бир француз уюшмаси Rouge Direct твиттерида Гее ўз қарорининг сабабларини тушунтириши кераклигини айтди: "Гомофобия фикр эмас, бу жиноят, Лига ва ПСЖ Ган Гуеедан имкон қадар тезроқ ўзини тушунтиришини сўраши керак. Ва агар керак бўлса, уни жазолаш керак.
Яъни, ЛГБТ фаоллари футболчини жинсий озчиликларга нисбатан зўравонлик қўллагани ёки ҳеч бўлмаганда салбий гапиргани учун эмас, балки гахсий фикрига кўра у ЛГБТ байроғи тасвирланган футболкада майдонга тушишдан бош тортгани учун жазолашни талаб қилмоқда.
Сенегалликлар, жумладан, мамлакатнинг сиёсий раҳбарлари Геени бирлашган фронт каби қўллаб-қувватладилар.
"Мен Идрис Ган Геени қўллаб-қувватлайман. Унинг диний эътиқодларини ҳурмат қилиш керак", деб ёзади Сенегал президенти Макки Салл.
Спорт вазири Матар Ба шундай деди: "Сиз (клуб билан) шартнома тузсангиз, футбол ўйнашингиз керак. Бу сиз бирор нарсани тарғиб қилишингиз ёки эътиқодингиздан воз кечишингиз керак дегани эмас"
Собиқ бош вазир Муҳаммад Бун Абдуллоҳ Дионнволоф тилида "арслон" маъносини англатувчи сўзидан фойдаланиб, "Бўш келма, Гаинде" деди. Сўнг "Кофирун" сурасидан иқтибос келтирди: "Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман, сизлар ҳам мен ибодат қилдиган нарсага ибодат қилувчи эмассиз".
Таниқли ёзувчи Бубакар Борис Диоп ҳам Твиттерда "Идрисса Гана Гее билан тўлиқ бирдамлигини" билдирди.
32 ёшли Гейе Франциянинг "Лилл" клубига ўтишдан олдин фаолиятини Сенегалда бошлаган. Сўнгра Англияга "Aston Villa" ва "Everton" га кўчиб ўтган.
2019 йилда Гее Францияга қайтиб, Лига 1 чемпиони Париж Сен-Жермен билан шартнома имзолади.
Гее 2011 йилда Сенегал терма жамоаси сафида дебют қилган. 2018 йилда у Сенегал терма жамоаси сафида ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Шунингдек, у ўз мамлакатига 2022 йилда Африка Миллатлар Кубогини ютишда ёрдам берди.
Аҳолининг 95 фоизи мусулмон бўлган Сенегалда гомосексуализм бузуқлик деб ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 319-моддаси (1965-йил) бир жинсдаги шахслар билан "табиатга қарши ҳаракат" содир этган шахсга бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва/ёки жарима солишни назарда тутади.
2016 йил март ойи бошида Сенегал президенти токи у ўз лавозимида экан, бир жинс вакиллари ўртасида жинсий алоқаларни жазоловчи қонун ҳеч қачон бекор қилинмаслигини аниқ айтди.
"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Идрисса Гее ЛГБТ либосларини кийишдан бош тортди. Энди у жазоланиши мумкин.
Бутун дунёдаги кўплаб футбол ишқибозларининг эътиборини мавсум якунига бир тур қолган Франциядаги чемпионат қаратди. «Пари Сен-Жермен» (ПСЖ) аллақачон чемпион бўлиш кафолатланган, шунинг учун энди интрига йўқ. Бироқ чемпионатнинг сўнгги турида қизиқ эпизод рўй берди – "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Идрисса Гее "Монпелье" билан ўйинда иштирок этишдан бош тортди. Сабаби - Халқаро гомофобияга қарши кураш кунига бағишланган футболкалардаги камалак рангларидаги рақамлар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси