Далласда, Майк Тайсоннинг карьерасидаги энг ғаройиб жанг бўлиб ўтди. Унинг рақиби Жейк Пол — профессионал боксчи эмас, балки ютубер бўлиб, у жанглар ўтказган бўлса-да, профессионал боксчи сифатида кўрилмайди. Аммо бу сафар Пол судьялар қарори билан ғалаба қозонди.
Жанг тафсилотлари
Жанг саккиз раунд давом этди, ҳар бир раунд икки дақиқадан иборат эди. Қатнашчилар хавфсизликни ошириш мақсадида оғирроқ (14 унциялик) қўлқопларда жанг қилишди. Тайсон ўз соғлиғи сабабли жангни аввалроқ қолдирган эди. У 58 ёшда бўлиб, олдинги жароҳати унга бугун ҳам таъсир қилганини таъкидлади.
Тайсоннинг рақиби Жейк Пол жангдан аввал:
"Мен уни бешинчи ёки олтинчи раундда нокаут қиламан. Майкни ҳурмат қиламан, аммо бизнес бу бизнес!" деган эди. Аммо жанг вақтида Пол эҳтиёткор ва ҳурмат билан жанг қилди, Майкни жиддий жароҳатдан асрашга ҳаракат қилди.
Жанг якунланишидан бир неча сония олдин Пол Майкга таъзим қилди ва интервьюда шундай деди:
"Бу мен учун шараф. У афсонавий боксчи, мен унга тақлид қилганман, у менга илҳом берган. Усиз бу ерда бўлмасдим."
Барча уч судья ғалабани Полга берди. Тайсон бундан хафа бўлмади, балки рингга қайтишидан мамнун эканлигини таъкидлади.
"Мен ҳеч кимга ҳеч нарса исботламадим, фақат ўзимга. Пол ажойиб жангчи," деди у.
Жангдаги қизиқарли эпизодлар
Қўлқопларни чақиш: Тайсон жанг вақтида нима сабабдандир ўз қўлқопларини чайнай бошлади. Саволга у перчаткаларни тузатишга ҳаракат қилганини айтиб жавоб берди.
Қўпол юмор: Жангдан олдинги интервьюда Тайсон ўз ҳозиржавоблиги билан бироз мухлисларни ҳайратга солди.
Кимга ва нима учун керак эди бу жанг?
Жейк Пол — 27 ёшли ютубер ва блогер. У дастлаб шўх жангларда иштирок этиб, кейинчалик профессионал боксга қизиқиш билдирди. Ҳозиргача 11 жанг ўтказиб, 10 марта ғалаба қозонган, шулардан 7 тасида нокаут. Унинг акси Логан Пол ҳам ютубер ва кўргазмали жангларда иштирок этади.
Бу жангни Жейк ва Логан Полнинг Most Valuable Promotions компанияси ташкил қилди. Трансляция Netflix орқали эфирга узатилди, аммо АҚШда кўплаб томошабинлар техник муаммолардан шикоят қилишди.
Молиявий ютуқлар
Жейк Пол жангдан 40 миллион доллар ишлаб олди, Майк Тайсон эса 20 миллион доллар. Бу Майк учун 80-йиллардаги карьерасининг энг юқори чўққисидаги даромадларига тенг бўлган. Тайсоннинг молиявий қийинчиликлари учун бу катта ёрдам бўлди.
Мутахассислар фикри
Бокс ҳамжамиятида жангга нисбатан турли фикрлар билдирилди. Кўпчилик бундай жангларни танқид қилса, бошқалар уни бокснинг оммалашуви учун яхши қадам деб баҳолашди. Масалан, Энтони Джошуа:
"Бу спортни оммалаштириш учун жуда яхши. Фанатлар ва блогер мухлислари ҳам боксга қизиқади", деди.
Тайсон учун бу жанг нафақат молиявий ютуқ, балки унинг рингга бўлган муҳаббати ва профессионал этикасини кўрсатувчи воқеа бўлди.
Абу Муслим тайёрлади