Буюк Британияда B9 витамини соғлиқ учун хавфли эканлиги маълум қилинди
Инглиз тадқиқотчиларининг баёнот беришича, фолий кислотаси номи билан ҳам таниқли бўлган B9 витамини саратонга олиб келиши мумкин экан. Бу ҳақида Daily Express маълум қилди, деб хабар беради Газета.Ru.
Хитой мутантлар яратиш бўйича инсоният учун хавфли бўлган тажрибалар бошлади
Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан навбатдаги қатағон чораларини фош қилаётган бир пайтда хитойликларнинг ген муҳандислиги борасида қизғин ишлари эътибордан четда қолиб кетяпти. 9 декабрь куни Livescience.com илмий ресурсининг хабар қилишича, хитойлик биологлар чўчқа эмбрионига маймуннинг илдиз ҳужайраларини муваффақиятли киритишди ва уларни суррогат уруғларига жойлаштиришди.
Аралаштириш хавфли бўлган дорилар айтилди
Шифокорлар қайси дори-дармон воситаларини аралаштириш соғлиққа зиён етказиши, баъзида эса ўлим хавфи ҳам солиши мумкин эканлиги ҳақида гапириб бердилар. Бу ҳақида 22 сентябрь куни «МедикФорум» портали хабар қилди. Маълум бўлишича, йўталга қарши ва аллергияга қарши дориларни бир вақтда қабул қилиш уларнинг таркибидаги моддалар бир эканлиги сабабли дозанинг ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Биринчи аломатлар лоҳаслик ва уйқучилик ҳисобланади.
Ўзбекистонда деярли барча аттракционлар ҳаёт учун хавфли ҳисобланади
Бир нечта фожиадан кейин барча аттракционлар хавфсизлик борасида текширувдан ўтказилди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилди. Ишчи гуруҳ 1845 та аттракционни текшириб чиқди. Текширувларнинг кўрсатишича, 1200 дан ортиқ аттракцион техник паспортга эга эмас экан.