14.11.2023 19:41
Араб монархиялар ХАМАСдан юз ўгирди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Бир неча кун аввал Ар-Риёдда ўтказилган Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити муайян қарорларсиз якунланди. Ҳаммаси кутилганидек ўтди: сўзга чиққанлар минбардан дарғазаб бўлиб гапирди, фаластинликларга ҳамдардлик билдирди. Иброҳим Раиси "Фаластин халқини босқинга қарши курашиш учун қуроллантириш" ва "сионист ва америкалик жиноятчиларни таъқиб қилиш ва жазолаш учун халқаро суд ташкил қилиш"ни таклиф қилди. Аммо ҳеч қандай натижага эришилмади.