“Аллоҳ” сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим рол ўйнайди. Нидерландиялик руҳшунос, профессор Ван дер Ховен, ўзи мусулмон бўлмаса-да, ислом дини илми билан қизиқади ва Муқаддас Қуръон сир- синоатларини тадқиқ қилади. Шу яқин кунларда у ўзининг кашфиёти ҳақида эълон қилди. Унда айтилишича, доимий равишда Қуръон ўқиб юрадиган ҳамда “Аллоҳ” сўзини такрорлаб турадиган мусулмонлар асоси руҳият билан боғлиқ бўлган касалликлардан ҳимояланган бўлар экан.
Нидерландиялик профессор ўзининг бу кашфиётини беморлари устида уч йил мобайнида олиб борган кузатувлари билан тасдиқлади. Унга ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаган, бунинг устига араб тилида бирор сўз билмаганлар. Бироқ улар “Аллоҳ” сўзини тўғри талаффуз килишга ўргатилганларида, айниқса, ғамгин, тушкун ва руҳий тангликка тушиб қолган беморларда натижа ҳайратланарли бўлган.
“Аллоҳ” сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда рол ўйнайди, деб тушунтиради Ван дер Ховен. У ўзининг тадқиқотида шуни таъкидлаб ўтадики, “Аллоҳ” сўзидаги биринчи “А” унлисини талаффуз қилиш респиратор (нафас) тизимини нафас олишни назорат қилиб, тутиб туради. “Л” ундошининг араб тилига мойил талаффузи қўшимча нафасни бўшаштиради. Охирги “Ҳ” ҳарфининг таллафузи ўпка ва юракни бир-бири билан боғлаб, юрак уришини назорат қилиб туради.
“Аллоҳ” сўзидаги ҳар бир ҳарф..
“Аллоҳ” сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим рол ўйнайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси