Агар февралда бундай ҳолатлар сони ҳафтасига ўнтадан кам бўлган бўлса, июлда ҳафтасига 115 та касаллик қайд этила бошлади. Бу ҳақида Швейцария болалар юқумли касалликлар Гуруҳи маълумотлари далолат беради. Кўплаб болалар зудлик билан касалхоналарга ётқизилган ва ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларига уланган. Хусусан, Цюрих ва Граубюнден кантонларида RSV сезилари ўсиши кузатилмоқда. Швейцариянинг бошқа кантонларида вазият ҳали тинч.
Винтертура кантон касалхонасида RSV-инфекцияли болалар сони июн ойидан июл ойининг бошигача икки баравар ошди. Болаларнинг кўпчилиги бир ёш ва ундан кичик. Болалар ва ўсмирлар тиббиёти бўлинмаси тўлиб кетган, дейди матбуот котиби Мерет Энн фон Аркс. «Баъзида бизни жой етишмаётганлиги сабабли болаларни минтақадаги бошқа поликлиникаларга ўтказишга мажбур қилишяпти».
Шу пайтгача кичик ёшдаги беморларга ҳар доим жой топиларди. Лекин «агар рақамлар шу суръатда ўсишда давом этадиган бўлса, бутун минтақада оғир вазият юзага келиши эҳтимолини истисно қилмаслик керак». Умид қиламизки, илиқ ҳаво ва таътиллар мавсуми бу ўсишни пасайтиради.
Цюрих болалар касалхонаси ҳам беморларга тўлиб кетган, дея таъкидлайди Цюрих шаҳар университет болалар касалхонаси госпитал гигена ва ва юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Кристоф Бергер. У июль ойида касаллар сони июндагидан (75 та ҳолат) кўпроқ бўлишидан хавфсирамоқда. Апрелда эса атиги ўнта ҳолат қайд этилганди.
Жаноб Бергернинг интервьюда айтишича: «Ҳозирги пайтда RS-вирус коронавирусдан ҳам катта муаммо туғдиряпти. Ўсиш сабаби – пандемия давридаги изоляция». Бергернинг сўзларига кўра, ўтган қиш мавсумида болаларда етарли иммунитет тўпланмади ва улар кўпроқ азият чекди. Айниқса, кичик ёшдаги болалар қийналяпти. «RS-вирусни биринчи юқтириб олиш доим ёмондир».
Респираторли-синцитиал вирус (Human orthopneumovirus, ранее Human respiratory syncytial virus, HRSV) гўдакларни тутдай тўкиб ташлайдиган ўлат эмас: болаларнинг 50%и уни ҳаётининг биринчи йилидаёқ юқтириб олади, қолган ярми эса келаси йили касалланади. Бунда RSV эпидемияси фақат қишда рўй беради, болаларнинг 1%и касалхонага ётқизишга эҳтиёж сезади, шунда ҳам фақат болаларга яхшилаб қараб туриш ва зарурт туғилса – кислородли ниқоб тақиш учун. Ҳозир эса ёз, лекин Швейцарияда гўдакларнинг ярми ИВЛ аппаратига уланган. Бу нормал ҳолатми?
Герберт Уэллснинг «Дунёлар уруши» деб номланган қизиқ бир китоби бор. Унинг мотивларида олинган кинофильмда фабула турлича, лекин асл нусхада марсликлар уларни ердан келган микроблар ўлдиргани сабабли қирилиб кетган бўлади. “Пандемия” оқибатлари ҳам худди шундай бўлиши мумкин.
Изоляция, карантин ва ҳ.к. – бу албатта, жуда яхши, лекин ўлат, вабо ва чечак каби касалликларни ҳали ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Буларнинг барчасига қарши иммунитет одамларнинг бир-бири билан МУЛОҚОТ қилиши йўли билан ишлаб чиқилади. Улар оломон бўлиб тўпланади, бир-бирига ишқаланади, қўзғатувчиларни алмашинади ва шу тариқа қандайдир жамоавий иммунитет шаклланади. Лекин агар одамларни бир-биридан ажратиб қўядиган бўлсак, улар охир-оқибат темир банкага қамаб қўйилган жасур совет космонавтларига ўхшаб қолади ва исталган грипп уларни йиқитади.
Африка тиббиёт институтларида бунга ўқитишмаса керак, лекин дунё карантинларининг бошиданоқ бундай сценарийлар ҳақида огоҳлантирган бошка муассасалар битирувчилари ҳам бор. Мана энди, марҳамат – ушбу башорат одамлар анъанавий равишда қонунга қатъий амал қиладиган ва карантинга қаттиқ риоя қилган Швейцарияда амалга ошди. Шу сабабли RSV у ерда бошланди ва энг заиф бўғин сифатида чақалоқларни тутдай тўкди. Кейин эса, у сайёрамиз бўйлаб тарқалади ва ҳар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидаги Бакассаларни хурсанд қилиб, гўдаклар ўла бошлайди. Кейин эса «изоляциялар» туфайли уларга нисбатан иммунитет йўқотилган ўлат, вабо, чечак ва мохов каби касалликлар қайтиб келади. Айнан улар қолганларни саранжомлайди, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.
Швейцарияда чақалоқлар қирғини бошландими?
Швейцарияда ҳар куни ўнлаб чақалоқлар ва гўдаклар респираторли-синцитил вирус (RSV) – кичик болаларда асорати кучли бронхитга олиб келиши мумкин бўлган жиддий респиратор касаллигига чалиняпти. Нафас йўллари тиқилиб қолиб, касалланган болаларга нафас қисилиши ва кислород етишмаслиги хавф солади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси