close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тадқиқотчилар АҚШ да коронавирус оқибатида ўлганлар сони декабрга келиб, 300 минг кишидан ортишидан хавфсирамоқда

"Коронавирус АҚШга маҳкам ёпишиб олди – олимлар кузда қурбонлар сони ўсиши билан боғлиқ қўрқинчли манзарани тасвирламоқда. Қолаверса, улар тенденцияга қарши курашишда оддий бир чорани айтмоқдалар ", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

«(...) Сиэтлдаги Вашингтон университети қошидаги соғлиқни ўлчаш ва баҳолаш кўрсаткичлари институти мутахассисларининг фикрича, яқин ойларда мамлакатда касаллик таъсиридан вафот етганлар сони сезиларли даражада ошиши мумкин» - дея хабар беради нашри.
"Улрнинг моделига кўра, декабр ойига келиб қўшма Штатларда коронавирусдан қарийб 300 минг киши нобуд бўлиши мумкин. Бу ҳозирги кунга нисбатан 140 мингта кўп ўлимдир."
"Бироқ ҳисоб-китоблар шуни ҳам кўрсатмоқдаки, 95% одам ҳар доим жамоат жойларида ниқоб кийаса, 1 декабрга келиб, қурбонлар сони сезиларли даражада кам бўлиши ва тахминан 228 минг кишига етиши мумкин", - дейилади мақолада.
"Биз АҚШда америкача тепаликда кўряпмиз", - дейди институт директори Кристофер Мюррей. Маълум бир минтақада инфекциялар сони кескин ошгач, одамлар ниқоб кийиб, керакли эҳтиёт чораларини кўра бошлайдилар. Вазият яхшилангач, эҳтиёткорлик ҳам яна йўқолади, танқид қилди Мюррей. "Бу, табиийки, инфекциялар сонининг ортишига олиб келади. Ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган цикл эса бошидан бошланади", - дейди у.
"Ҳозир мамлакат бўйлаб деярли 5 миллионта тасдиқланган инфекция ҳолатлар бор,- деб ёзади Der Spiegel  (...) Охирги пайтларда агентликлар кунига 60 мингта янги инфекциялар ҳақида, биринчи навбатда, Жанубий ва Ғарбий Штатларда, хабар бермоқда"
"Коронавирус бўйича ўсиб бораётган статистика мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини босим ўтказмоқда ва пойтахтда сиёсий психологик уруш олиб бормоқда. Зеро, коронавирус инқирози оқибатлари туфайли миллионлаб америкаликлар ишидан айрилган ва ҳозирда ҳукумат ёрдамига ўта қарам".
"Бироқ, янги қўллаб-қувватлаш чоралари тўплами учун курашда бирлик йўқ. "Ўйлашимча, ҳар икки томон ҳам натижага еришишни истайди. Бу яхши хабар. Ёмон хабар шуки, биз бир-биримиздан узоқмиз", - дейди Сенат кўпчилик раҳбари Митч Макконнелл чоршанба куни Fox News телеканалига берган интервьюсида. - дея хабар беради Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase