close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жинсий хоҳишлар гўшт истеъмол қилиш истаги билан қандай боғлиқ

"Жинсий алоқа билан лаззатланиб шуғулланадиган эркаклар гўштни кўпроқ истеъмол қилади. Бу гриль ишлаб чиқарувчининг реклама шиорига ўхшайди, аммо австралиялик олимлар айнан шундай боғлиқликни аниқлай олишди", - деб ёзади Die Welt журналист Филипп Нагельс.

"Бир неча тажриба давомида, Австралиянинг Монаш университети икки нафар психологлари бизнинг жинсий истакларимиз овқатланишда нималарни афзал кўришимизга қандай таъсир қилишини текширган. Дастлабки тажрибада улар талабаларга провокацион жинсий яширин маънога эга бўлмаган жозибали эркаклар ва аёллар тасвирларини кўрсатдилар. Сўнгра тажриба иштирокчиларига қоқ гўшт ва веганлар таомлари ўртасида бирини танлаб, тановул қилиб олиш таклиф қилинди, - дея хабар беради журналист. - Иккинчи тажрибада, қатнашчилар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ иштирокчилари беш дақиқа давомида қуйидаги вазиятни тасаввур қилишлари керак эди: улар қарама-қарши жинс вакили бўлган жозибали одам билан учрашиб, у билан романтик кечани ўтказадилар ва уларда ҳис-туйғу пайдо бўлади. Иккинчи гуруҳ дўстлари билан шодона оқшомни тасаввур қилиши керак эди. Сўнгра қатнашчиларга гамбургер ва веганлар ёки вегетарианлар таомини танлаш таклиф этилди. Натижаларга ишонч ҳосил қилиш учун тадқиқотчилар учинчи тажрибани ҳам ўтқаздилар".
"Натижалар аниқ эди: жинсий стимуллар таъсир кўрсатган эркаклар жинсий нейтрал стимулларнинг таъсири остида бўлган эркакларникидан кўра гўштни кўпроқ танлаган. Аёлларда эса тескари натижа қайд этилди: "романтик" сценарийдан кейин аёллар нейтрал сценарийдан кўра кўпроқ вегетарианча вариант танлаган".
Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Юджин Чаннинг айтишича: "Бизнинг жуфт излашимиз руҳиятимизга шу қадар жиддий ўрнашиб қолганки, у овқат танлашга ҳам таъсир қилиши мумкин.
"Тарихдан илгариги даврларда ҳам, янги даврда ҳам гўшт статус рамзи бўлган. Статус эса анъанавий равишда ҳокимлик қилиш, имкониятлар, ресурслар очиқлигини, яъни эркакларнинг «бозор қиймати»ни оширадиган нарсаларни англатади. Агар эркаклар юқоридаги тажрибаларда каби жинсий мотивацияга эга бўлса, улар ўйлашича, аёллар учун янада жалб этувчан қилиб кўрсатадиган хулқ-атвор намойиш этади. Хусусан, гўшт ейиш. (...) Аёллар «жуфт бозорида» статуси билан эмас, ташқи кўриниши ва соғлиғи билан ажралиб туради. Шу сабабли жуфт излашда улар вегетарианча таом танлайди", - деган олимларнинг тахминларини етказади Die Welt.

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase