close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Талоқни хамр ичишга боғлиқ қилиш

 Савол: Бир киши кўп хамр ичаверганидан аёли у билан ажрашмоқчи бўлса, агар эр қайтиб ичсам талоқсан деб айтса, кейин аёлига билдирмай хамр ичса, аёлга талоқ тушадими?

Жавоб: Эр агар хамр ичсам талоқсан деган сўзи, талоқни ичишга боғлиқ қилиш саналиб, ҳеч кимга билдирмай бир хўплам ичса ҳам талоқ тушаверади.

وَإِذَا أَضَافَهُ إلَى الشَّرْطِ وَقَعَ عَقِيبَ الشَّرْطِ اتِّفَاقًا مِثْلُ أَنْ يَقُولَ لِامْرَأَتِهِ: إنْ دَخَلْتُ الدَّارَ فَأَنْتِ طَالِقٌ.

“Агар эр талоқни бирор шартга боғлиқ қилса, шарт топилиши билан уламолар иттифоқига кўа аёли талоқ бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Агар уйга кирсанг талоқсан” деса, аёл уйга кириши билан талоқ тушади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши аёлига бегона эркаклар билан қўл бериб кўришсанг, Аллоҳга қасам сени талоқ қиламан деса, сўнгра аёли бирор бегона билан қўл бериб кўришса, талоқ тушадими?

Жавоб: Эрнинг талоқсан ва талоқ қиламан деган сўзи ўртасида катта фарқ бўлиб, агар фалон ишни қилсанг талоқсан дейиши билан шарт топилса талоқ тушади. Талоқ қиламан дегансўзида эса, шарт топилса, талоқ қилса талоқ тушади. Талоқ қилмаса тушмайди. Бу масалада аёл киши бегона билан қўл бериб кўришиши билан талоқ тушмайди. Эрнинг гапи қасам бўлиб, аёли бегона билан кўришганидан кейин уни талоқ қилмаса, қасамини бузган бўлади. Қасамни каффоратини тўлайди.

والمنعقدة ما يحلف على أمر في المستقبل أن يفعله أو لا يفعله وإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة

“Бажарилиши керак бўлган қасам келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликка ичилган қасам бўлиб, агар қасамини бузса, унга каффорат лозим бўлади” (Ҳидоя).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase