Талоқ билан шарт бир вақтда, бир жумлада бўлиши шарт
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 163 марта кўрилди
Савол: Бир киши аёлига сен талоқсан деб, бироз ўтгандан кейин агар фалон ишни қилсанг деса, бу талоқ ҳисобланадими ёки таълиқ ҳисобланадими?
Жавоб: Агар талоқ, билан шарт лафзи бир жумлада бўлса, талоқни айтгандан кейин узулуксиз шартни айтса ёки шартни айтиб узулуксиз талоқни айтса, бу таълиқ ҳисобланади. Агар талоқ билан шартни ўртаси нафас олиш учун узулса жоиз. Бундан бошқа бирор нарса туфайли иккиси бир-бирига уланмаса, талоқ ҳисобланиб, таълиқ бўлмай қолади.
وَلَوْ قَالَ: أَنْتِ طَالِقٌ ثُمَّ إنْ دَخَلْت الدَّارَ فَإِنَّهُ يَقَعُ الطَّلَاقُ وَلَوْ نَوَى التَّعْلِيقَ لَا تَصِحُّ نِيَّتُهُ أَصْلًا.
“Агар эр: “Сен талоқсан” деб, бироз муддатдан кейин: “Агар уйга кирсанг” деса, талоқ тушади. Агар (бу билан) таълиқни ният қилса, нияти асло дуруст бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).
Савол: Агар бир киши хонига онамга қаттиқ гапирсанг сени талоқ қиламан деса, сўнг хотини қайнонасига қаттиқ гапирса талоқ тушадими?
Жавоб: Мен сени талоқ қиламан сўзи келаси замонга тегишли бўлиб, талоқ сўзларидан ҳисобланмай, ваъда ҳисобланади. Аёл онасига қаттиқ сўзлаши билан талоқ тушмайди.
بِخِلَافِ قَوْلِهِ طَلِّقِي نَفْسَك فَقَالَتْ أَنَا طَالِقٌ أَوْ أَنَا أُطَلِّقُ نَفْسِي لَمْ يَقَعْ لِأَنَّهُ وَعْدٌ جَوْهَرَةٌ.
“Эр: “Ўзингни талоқ қилиб ол” деганда хотин: “Мен талоқ бўлгувчиман” ёки “Ўзимни талоқ қиламан” деса, талоқ тушмайди. Чунки, бу қуруқ ваъдадир” (Раддул муҳтор).