close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Отангникига жўна дейиш

Савол: Зайд аёли билан урушиб, уйдан ташқарига чиқарди ва отангникига жўна деди. Аёли эшик олдидан кетмай бир қанча муддат ўтирди. Сўнг Зайд ухлагач ичкарига кирди. Бу воқеа қизни отасига етгач одамлар унга қизингиз талоқ қилинди деб айтишди. Зайд бу сўз билан талоқни ният қилмаганман деди. Зайднинг ушбу сўзи билан талоқ тушадими?

Жавоб: Эр агарчи уруш-жанжалдан кейин ғазаб ҳолда отангникига жўна деб айтганлигини иқрор қилиб, талоқни ният қилмаганлигини айтгани учун талоқ тушмайди.

وَلَوْ قَالَ لَهَا اذْهَبِي أَيَّ طَرِيقٍ شِئْت لَا يَقَعُ بِدُونِ النِّيَّةِ وَإِنْ كَانَ فِي حَالِ مُذَاكَرَةِ الطَّلَاقِ.

“Эр аёлига: “Хоҳлаган ерингга кет” деса, ниятсиз талоқ воқе бўлмайди. гарчи талоқ зикр қилинаётган мажлис бўлса ҳам” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Зайд аёлига мен сени қўйдим деса, боин талоқ тушадими ёки ражъийми?

Жавоб: Мен сени қўйдим сўзи араб тилида “сарраҳтуки” лафзи билан ифодаланади. У киноий сўзлардан бўлиб, ниятга муҳтож саналади. Лекин, бу сўзни аёлга нисбатан айтилса, ражъий ёки боин талоқ тушиши борасида асримиз уламолари ихтилоф қилганлар. Азизул фатаво, Фатавои дорул улум китобларида бу сўз киноий, ниятга муҳтождир ва у билан боин талоқ тушади дейилган. Рашид Аҳмад Гангуҳий, Абдулҳай Лакнавий, Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳимлар бу лафз аёлга нисбатан ишлатилса, урда фақат талоқ ирода қилинади. Шунинг учун у лафз сариҳ ҳисобланиб, у билан ражъий талоқ тушади. Хоҳ ният қилсин ёки қилмасин, деганлар. Муҳаммад Шафиъ Усмоний раҳматуллоҳи лайҳ ҳам шу қавлни қўллаб қувватлаган.

بِخِلَافِ فَارِسِيَّةِ قَوْلِهِ سَرَّحْتُكِ وَهُوَ " رهاء كردم " لِأَنَّهُ صَارَ صَرِيحًا فِي الْعُرْفِ.

“Сарраҳтука (сени қўйдим)”нинг форсчаси бўлган “раҳо кардам (сени қўйдим) сўзининг хилофи билан. Чунки, бу урфда сариҳга айлангандир” деди (Раддул муҳтор).

وَقَدْ مَرَّ أَنَّ الصَّرِيحَ مَا لَمْ يُسْتَعْمَلْ إلَّا فِي الطَّلَاقِ مِنْ أَيِّ لُغَةٍ كَانَتْ.

“Қайси тилда бўлмасин фақат талоқда ишлатиладиган сўзлар сариҳ сўзлардир” (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase