Талоқ борасидаги кундалик масалалар
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 813 марта кўрилди
Савол: Бир киши аёлига ўртамизда никоҳ қолмади деса, нима бўлади?
Жавоб: Эрнинг бу сўзи киноий сўз бўлиб, у билан талоқи боин тушади. Шу сўзларни такрор-такрор айтса, боинга боин илашмаслик қоидасига биноан бекорчи сўзга айланади.
وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى وَلَوْ قَالَتْ الْمَرْأَةُ لِزَوْجِهَا لَسْت لِي بِزَوْجٍ فَقَالَ الزَّوْجُ صَدَقْت وَنَوَى بِهِ الطَّلَاقَ يَقَعُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى.
“Агар эр аёлга: “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ йўқ” ёки “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ қолмади” деб, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар аёл эрига: “Сен эрим эмассан” деса, эр: “Тўғри гапирдинг” деб, талоқни ният қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия).
Савол: Бугундан бошлаб сен менга ҳаромсан деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу сўз билан бир боин талоқ тушади ва никоҳсиз аёл эрига ҳалол бўлмайди.
قَالَ لِامْرَأَتِهِ: أَنْتِ عَلَيَّ حَرَامٌ وَنَحْوَ ذَلِكَ كَأَنْتِ مَعِي فِي الْحَرَامِ...وَتَطْلِيقَةٌ بَائِنَةٌ إنْ نَوَى الطَّلَاقَ وَثَلَاثٌ إنْ نَوَاهَا وَيُفْتَى بِأَنَّهُ طَلَاقٌ بَائِنٌ وَإِنْ لَمْ يَنْوِهِ لِغَلَبَةِ الْعُرْفِ.
“Эр аёлига: “Сен менга ҳаромсан” ёки шу каби “Сен мен билан ҳаромдасан” деб айтса... агар талоқни ният қилса, бир боин талоқ ва учни ният қилса, уч талоқ воқе бўлади. Урфда талоққа ишлатилиши ғолиб бўлганлиги туфайли талоқни ният қилмасада, боин талоқ тушишига фатво берилади” (Раддул муҳтор).
Савол: Бир киши хотинига онангникига кет, йўқол деса талоқ тушадими?
Жавоб: Эр талоқ ниятида, яъни қайта яшамаслик ниятида онангникига кет, йўқол деса, у сўз билан боин талоқ тушади. Никоҳни янгиламай эр-хотинликни давом эттириш жоиз эмас.
وَبَقِيَّةُ الْكِنَايَاتِ إذَا نَوَى بِهَا الطَّلَاقَ كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً... وَهَذَا مِثْلُ قَوْلِهِ: أَنْتِ بَائِنٌ وَبَتَّةٌ وَبَتْلَةٌ وَحَرَامٌ... وَالْحَقِي بِأَهْلِكِ... وَاغْرُبِي وَاخْرُجِي وَاذْهَبِي وَقُومِي.
“Қолган киноя лафзлар билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади... киноий талоқлар эрнинг қуйдаги “Сен боинсан, узулгансан, кесилгансан, ҳаромсан..., аҳлингга жўна..., даф бўл, чиқ, кет, тур” сўзлари кабидир” (Фатҳул қодир).
Савол: Эр қўрқитиш учун аёлига сени қўйдим деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бизнинг урфимизда аёлга нисбатан ишлатилган сени қўйдим сўзи фақат талоқ учун истеъмол қилинадиган бўлиб қолган. Бир вақтлар сен бўшсан сўзи ва сени озод қилдим сўзлари урфда фақат талоққа ишлатилгани каби. Қайси сўз урфда фақат талоқ учун ишлатилса, ундан бошқа тушунилмаса, у билан ражъий талоқ тушади.
فَإِنَّ سَرَّحْتُك كِنَايَةٌ لَكِنَّهُ فِي عُرْفِ الْفُرْسِ غَلَبَ اسْتِعْمَالُهُ فِي الصَّرِيحِ فَإِذَا قَالَ " رهاكردم " أَيْ سَرَّحْتُك يَقَعُ بِهِ الرَّجْعِيُّ مَعَ أَنَّ أَصْلَهُ كِنَايَةٌ أَيْضًا
“Сарраҳтуки (сени озод қилдим) киноя лафздир. Лекин, форслар урфида сариҳда ишлатишили ғолибдир. Агар эр аёлига раҳо кардам, яъни сени озод қилдим деса, у лафзнинг асли киноя бўлишига қарамай у билан ражъий талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Мен сени хотинликдан чиқардим деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу билан боин талоқ тушиб, аёл эрига никоҳсиз ҳалол бўлмайди.
وَلَوْ قَالَ أَنَا بَرِيءٌ مِنْ نِكَاحِك وَقَعَ الطَّلَاقُ إذَا نَوَاهُ
“Агар эр: “Сенинг никоҳингга алоқам йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Эр ғазаб ҳолатда бу менинг хотиним эмас деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу билан агар талоқни ният қилса, боин талоқ тушади.
وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى وَلَوْ قَالَتْ الْمَرْأَةُ لِزَوْجِهَا لَسْت لِي بِزَوْجٍ فَقَالَ الزَّوْجُ صَدَقْت وَنَوَى بِهِ الطَّلَاقَ يَقَعُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى.
“Агар эр аёлга: “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ йўқ” ёки “Мен билан сенинг ўртангда никоҳ қолмади” деб, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар аёл эрига: “Сен эрим эмассан” деса, эр: “Тўғри гапирдинг” деб, талоқни ният қилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия).
Савол: Бир киши ғазаб ҳолатида бу менинг хотиним эмас деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Агар эр бу сўзи билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади.
لَسْت لَك بِزَوْجِ أَوْ لَسْت لِي بِامْرَأَةٍ
“Мен сенга эр эмасман ёки сен менга хотин эмассан деб талоқни ният қилса талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).
Савол: Эр жанжал қилиб, аёлига кет йўқол мени сен билан ишим йўқ деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Агар бу сўзни эр-хотин талоқ музокарасини қилиб турган пайтда айтса, талоқни ният қилиш билан талоқ воқе бўлади.
وَبَقِيَّةُ الْكِنَايَاتِ إذَا نَوَى بِهَا الطَّلَاقَ كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً... وَهَذَا مِثْلُ قَوْلِهِ: أَنْتِ بَائِنٌ وَبَتَّةٌ وَبَتْلَةٌ وَحَرَامٌ... وَالْحَقِي بِأَهْلِكِ... وَاغْرُبِي وَاخْرُجِي وَاذْهَبِي وَقُومِي.
“Қолган киноя лафзлар билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади... киноий талоқлар эрнинг қуйдаги “Сен боинсан, узулгансан, кесилгансан, ҳаромсан..., аҳлингга жўна..., даф бўл, чиқ, кет, тур” сўзлари кабидир” (Фатҳул қодир).
Савол: Бир кишини иккита аёли бўлиб, биринчи аёли сен у иккинчи аёлинг билан алоқанг бор деса, эр унга жавобан: “Ўртамизда ҳеч қандай алоқа йўқ. Агар у билан алоқа қилаётган бўлсам онам билан алоқа қилгандай бўлай” деса, иккинчи аёлига талоқ тушадими?
Жавоб: Агар талоқни ният қилса, талоқ тушади. Агар ният қилмаса, тушмайди.
وَلَوْ قَالَ لَهَا: أَنْتِ مِثْلُ أُمِّي أَوْ كَأُمِّي يَنْوِي فَإِنْ نَوَى الطَّلَاقَ وَقَعَ بَائِنًا وَإِنْ نَوَى الْكَرَامَةَ أَوْ الظِّهَارَ فَكَمَا نَوَى
“Агар эр аёлига: “Сен онамга ўхшашсан” ёки “Онам кабисан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади. Агар онам каби мукаррамсан деса ҳеч нарса воқе бўлмайди. Агар онамга яқинлик қилмаганимдек сенга ҳам яқинлик қилмайман деб, зиҳорни ният қилса зиҳор бўлади” (Фатвои ҳиндия).