Эрли аёл талоқсиз бир эрга никоҳланиб, ундан фарзанд кўриши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 349 марта кўрилди
Бир киши била туриб эрли аёлни никоҳига олса, бу никоҳ ботил бўлади. Бундай ҳолатда фарзанд дунёга келса, боланинг насаби иккинчи эрдан собит бўлмайди. Агар биринчи эр болани инкор қилмаса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Болага тўшакка қараб нисбат берилади. Зинокорга тош берилади” деган ҳадисларига биноан боланинг насаби ундан собит бўлади. Агар аввалги эр болани инкор қилса, бола ҳаромий ҳисобланади.
Агар бир киши билмай эрли аёлга уйланса ва фарзанд дунёга келгандан кейин аёлнинг аввалги эри мавжудлиги ва талоқсиз иккинчи эрга текканлиги маълум бўлиб қолса, аёл аввалги эрга қайтади. Боланинг насаби эса, иккинчи эрдан собит бўлади.