close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Идда пайтида нафақа

Талоқ иддасида ўтирган аёлнинг нафақаси эрнинг зиммасига вожибдир. Шунингдек, уни уй-жой билан таъминлаш ҳам эрнинг зиммасидадир. Лекин, вафот иддасида аёл нафақага ҳақли бўлмайди.

Шунингдек, никоҳ аёлнинг гуноҳ феъллари сабабли бузилса, масалан, аёл ўгай ўғли билан ўйнашиб қўйса ёки уни шаҳват билан ушласа ёки Исломдан қайтиб (наъузу билла) муртад бўлса, никоҳ бузилади ва бу суратлар идда пайтида аёлга нафақа берилмайди.

وَإِذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ فَلَهَا النَّفَقَةُ وَالسُّكْنَى فِي عِدَّتِهَا رَجْعِيًّا كَانَ أَوْ بَائِنًا... وَلَا نَفَقَةَ لِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا... وَكُلُّ فُرْقَةٍ جَاءَتْ مِنْ قِبَلِ الْمَرْأَةِ بِمَعْصِيَةٍ مِثْلَ الرِّدَّةِ وَتَقْبِيلِ ابْنِ الزَّوْجِ فَلَا نَفَقَةَ لَهَا.

“Агар эр аёлини ражъий ёки боин талоқ қилса, идда мобайнида аёлнинг нафақаси, турар жойи эрнинг зиммасига бўлади. Эри вафот топган аёлни нафақа билан таъминланилмайди. Агар ажрашиш аёл тарафидан муртад бўлиш, эрнинг ўғлини ўпиш каби гуноҳ ишлар туфайли бўлса, аёлга нафақа берилмайди” (Ҳидоя).

Никоҳ шартлари топилмай турмуш қурилса, никоҳ фосид бўлади ва бундай аёлга на никоҳ ичида ва на иддада нафақа берилади. Лекин, фосид никоҳда яқинлик ва хилвати саҳиҳа топилгани учун аёлга идда вожиб бўлади. Билинки, гувоҳларсиз ўқилган никоҳ ҳам фосид никоҳ дейилади, лекин у суратда аёлга нафақа берилади.

Шубҳа билан яқинлик қилинган аёлга идда вожиб бўлади, лекин унинг нафақаси шубҳа билан яқинлик қилувчи кишига бўлмайди.

Бир киши аёлининг синглисига ёки жиянига ёки холасига билмай уйланиб, улар билан яқинлик қилса ва кейин уларни аёлини синглиси ёки жияни ёки холаси экани маълум бўлиб қолса, ўртасини ажратилинади. Эр идда давомида аёлидан алоҳида яшайди. Идда вақтида эр аёлига нафақа бериб туради, лекин аёлининг сингилисига гарчи унга идда вожиб бўлса ҳам нафақа бермайди.

وَلَوْ تَزَوَّجَ أُخْتَ امْرَأَتِهِ، أَوْ عَمَّتَهَا، أَوْ خَالَتَهَا، وَلَمْ يَعْلَمْ بِذَلِكَ حِينَ دَخَلَ بِهَا، وَفَرَّقَ بَيْنَهُمَا، وَوَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يَعْتَزِلَ عَنْهَا مُدَّةَ عِدَّةِ أُخْتِهَا فَلِامْرَأَتِهِ النَّفَقَةُ، وَلَا نَفَقَةَ لِأُخْتِهَا، وَإِنْ وَجَبَتْ عَلَيْهِ الْعِدَّةُ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ.

“Бир киши аёлининг синглисига ёки аммасига ёки холасига уйланиб, у билан яқинлик қилгунича буни билмаса, (кейинчалик аёлининг яқинлари экани маълум бўлиб қолса) иккисининг ўртасини ажратилинади. Ун(эр)га аёлидан синглисининг иддаси давомида жойини бошқа қилиб туриши вожиб бўлади. Аёлига нафақа беради. Аёлининг синглисига эса, гарчи унга идда вожиб бўлса ҳам нафақа бермайди. “Бадоиъ”да шундай дейилган”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase