close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Иддани уйдан ташқарида ўтказиш имконини берувчи узрлар

Эрни уйида идда ўтириш мушкул бўлса, масалан, эрни уйи қулаб тушса ёки уйни қулаб кетиш хавфи бўлса ёки у ерда идда ўтириш аёлга хавфли бўлса ёки идда ўтириш керак бўлган уйнинг ижара ҳаққини тўлай олмаса ёки идда ўтириш керак бўлган уй меросхўрлар ўртасида тақсимланиб, у ерда идда ўтказишни иложи бўлмаса ёки бирор зарурат туфайли идда ўтириш керак бўлган уйдан ташқарига чиқиш чорасиз бўлиб қолса, у уйдан ташқарига чиқишга рухсат берилади.

Юқоридаги узрли суратларда, агар аёл бедарак кетган ёки марҳум шахснинг беваси бўлса, ўзига маъқул топган жойга кўчиб идда ўтириши мумкин. Агар талоқ қилинган аёл бўлса ва эри тирик бўлса, эр қаерни маъқул топса, ўша жойга кўчиб идда ўтказади. Ҳар суратда бошқа макон аввалги макон ҳукмида бўлади.

وَتَعْتَدَّانِ أَيْ مُعْتَدَّةُ طَلَاقٍ وَمَوْتٍ فِي بَيْتٍ وَجَبَتْ فِيهِ وَلَا يَخْرُجَانِ مِنْهُ إلَّا أَنْ تُخْرَجَ أَوْ يَتَهَدَّمَ الْمَنْزِلُ أَوْ تَخَافُ انْهِدَامَهُ أَوْ تَلَفَ مَالِهَا أَوْ لَا تَجِدَ كِرَاءَ الْبَيْتِ وَنَحْوَ ذَلِكَ مِنْ الضَّرُورَاتِ فَتَخْرُجُ لِأَقْرَبِ مَوْضِعٍ إلَيْهِ وَفِي الطَّلَاقِ إلَى حَيْثُ شَاءَ الزَّوْجُ

“Талоқ ва вафот иддасида ўтирган аёл идда вожиб бўлган уйда идда ўтирадилар. Ундан ташқарига чиқариб юборилмаса ёки уй қуламаса ёки аёл у ерда қолишдан, молига талофат етишидан қўрқмаса ёки уй ижара ҳаққини топа олса ва шу каби заруратлар туғилмаса ташқарига чиқмайди. Агар шу каби заруротлар туғилиб қолса уйига яқин жойга кўчиб ўтади. Талоқда эса. Эр хоҳлаган жойга кўчиб ўтади” (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase