Яқинлик қилишга яроқли бўлмаган аёлларнинг хилвати саҳиҳадан кейин идда ўтиришлари
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 437 марта кўрилди
Тўйдан кейин куёв келин олдига кирди ва маълум бўлдики аёл яқинлик қилишга ярамас экан. Масалан, сийдик йўлидан бошқа бачадон йўли йўқ экан. Бундай аёлга эр талоқ қўйса ёки эр вафот этса, идда вожиб бўлади ва идда мабойнида эр нафақа ва турар жой билан таъминлайди. Лекин, маҳрнинг ярмини беради.
وَتَجِبُ الْعِدَّةُ بِخَلْوَتِهِ وَإِنْ كَانَتْ فَاسِدَةً لِأَنَّ تَصْرِيحَهُمْ بِوُجُوبِهَا بِالْخَلْوَةِ الْفَاسِدَةِ.
“Гарчи фосид хилват бўлса ҳам, у билан идда вожиб бўлади. Чунки, фосид хилват билан иддани вожиб бўлишини баён қилганлар” (Раддул муҳтор).