Иддада ўтирган аёлнинг турмушга чиқиши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 216 марта кўрилди
Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёл идда пайтида бошқасига турмушга чиқса, никоҳ ботил бўлади. Бундай ҳолатда иккинчи эр билан муторакат қилгандан кейин аввалги эрни иддасини тугатиши лозим бўлади. Муторакат ва тафрийқдан кейин иккинчи эрга ҳам идда ўтириш лозим бўлади. Агар икки идда бир-бирига киришиб кетса, яъни аввалги идда тўлиқ бўлиб, иккинчи идда ҳам тўлиқ бўлса, яхши. Агар иккинчи идда тугамаган бўлса, иккинчи иддадан қолганини охирига етказиб қўяди. Масалан, Зайднинг талоқ қилган аёлини иддаси ичида Умар никоҳига олса ва бу никоҳ ботил никоҳ бўлди. Шу сабабли иккалалари бир-бирларидан ажралишлари вожиб. Шундан кейин аёл Зайднинг талоғига уч ҳайз ва Умарнинг муторракатига уч ҳайз идда ўтиради. Агар Зайд талоқ қилишига ёки талоқ қилинган покликда аёл Умарга турмушга чиқса ва у билан яқинлик қилиб, ҳали илк ҳайз кўришидан аввал муторакат қилишса, бас аёл Умар учун алоҳида идда ўтирмай иккаласига уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар аёл Зайд талоқ қилгандан кейин бир ҳайз ўтиб, Умарга турмушга чиқса ёки Умар билан муторакат қилишса, бас бу ҳолатда Зайднинг иддасига бир ҳайз ўтиб, икки ҳайз қолган бўлади. Умар билан муторакат қилгандан кейин аёл Зайддан қолган икки ҳайзни ўтказади ва шу идда Умарнинг иддасига ҳам ўтади ва Зайднинг иддаси тугагандан кейин Умар учун бир ҳайз идда ўтириши кифоя қилади.
Шунингдек, Зайд вафот этгандан кейин унинг беваси вафот иддасида туриб, Умарга турмушга чиқиб кетса, сўнг ажрашишса, ажрим иддасини ҳам ўтказиши керак бўлади. Бас икки идда бир-бирига киришиб кетади. Аёл вафот иддасини ўтирганда уч ҳайз ҳам унинг ичида ўтиб кетса, иккинчи идда ҳам ўтган ҳисобланади. Агар ундай бўлмаса, вафот иддасини ўтказгандан кейин иккинчи эр учун нечта ҳайз идда қолса, уни тўлиқ қилиб қўйиш лозим бўлади.
Юқорида ўтган масалалардаги икки иддани бир-бирига киришиб кетиши аёл иккинчи эр, яъни Умардан бошқага турмушга чиқмоқчи бўлса. Агар Умарнинг ўзига турмушга чиқишни истаса, ажримдан сўнг аввалги эрнинг иддасини тугатиб, Умарни ўзига турмушга чиқаверади. Бас, иккинчи ботил никоҳнинг иддасини ўтказиш шарт эмас. Чунки, идда эгаси аёлни яна қайтариб олишни хоҳлаяпти. Бас, у учун бачадонни соф бўлиши шарт эмас.
اعْلَمْ أَنَّ الْمَرْأَةَ إذَا وَجَبَ عَلَيْهَا عِدَّتَانِ، فَإِمَّا أَنْ يَكُونَا مِنْ رَجُلَيْنِ، أَوْ مِنْ وَاحِدٍ، فَفِي الثَّانِي لَا شَكَّ أَنَّ الْعِدَّتَيْنِ تَدَاخَلَتَا، وَفِي الْأَوَّلِ إنْ كَانَتَا مِنْ جِنْسَيْنِ كَالْمُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا إذَا وُطِئَتْ بِشُبْهَةٍ، أَوْ مِنْ جِنْسٍ وَاحِدٍ كَالْمُطَلَّقَةِ إذَا تَزَوَّجَتْ فِي عِدَّتِهَا فَوَطِئَهَا الثَّانِي وَفُرِّقَ بَيْنَهُمَا تَدَاخَلَتَا عِنْدَنَا وَيَكُونُ مَا تَرَاهُ مِنْ الْحَيْضِ مُحْتَسَبًا مِنْهُمَا جَمِيعًا، وَإِذَا انْقَضَتْ الْعِدَّةُ الْأُولَى وَلَمْ تُكْمِلْ الثَّانِيَةَ فَعَلَيْهَا إتْمَامُ الثَّانِيَةِ. قَوْلُهُ : وَالْمَرْئِيُّ مِنْهُمَا إلَخْ بَيَانٌ لِلتَّدَاخُلِ، فَلَوْ كَانَتْ وُطِئَتْ بَعْدَ حَيْضَةٍ مِنْ الْأُولَى فَعَلَيْهَا حَيْضَتَانِ تَكْمِلَةَ الْأُولَى وَتَحْتَسِبُ بِهِمَا مِنْ عِدَّةِ الثَّانِي، فَإِذَا حَاضَتْ وَاحِدَةً بَعْدَ ذَلِكَ تَمَّتْ الثَّانِيَةُ أَيْضًا نَهْرٌ، وَهَذَا إذَا كَانَ بَعْدَ التَّفْرِيقِ بَيْنَهُمَا وَبَيْنَ الْوَاطِئِ الثَّانِي، أَمَّا إذَا حَاضَتْ حَيْضَةً قَبْلَهُ فَهِيَ مِنْ عِدَّةِ الْأَوَّلِ خَاصَّةً.
“Бир аёлга икки киши сабабли ёки бир киши сабабли икки идда вожиб бўлиб қолса, иккинчи суратда ҳеч қандай шаксиз икки идда бир-бирига киришиб кетади. Аввалгисида эса, идда икки жинсдан бўлса, яъни эри вафот этган аёлга шубҳа билан яқинлик қилинса ёки бир жинсдан бўлса, яъни талоқ қилинган аёл идда мабойнида турмушга чиқса ва иккинчи эр унга яқинлик қилганидан кейин иккиси ораси ажрим қилинса, икки идда бир-бирига киришиб кетади ва аёлнинг кўрган ҳайзи икки иддадан ҳисобланаверади. Агар аввалги идда тугаса, лекин иккинчиси ҳали мукаммал бўлмаган бўлса, аёлга иккинчи иддани ҳам тўлиқ қилиши лозим бўлади. Мусаннифнинг кўринган нарса иккисидандир деганлари, икки иддани бир-бирига киришиб кетишига далолат қилади. Агар аввалги иддадан бир ҳайз ўтгандан кейин иддадаги аёлга яқинлик қилинса, аввалги иддани тўлиқ қилиш учун аёлга икки ҳайз лозим бўлади ва ушбу икки ҳайз иккинчи иддадан ҳам ҳисобланади ва ундан кейин бир маротаба ҳайз кўргандан кейин иккинчи идда ҳам ўз ниҳоясига етади. “Наҳр”да шундай дейилган. Бу нарса аввалги эр билан аёлни ва иккинчи эр билан аёлни ўртасини ажратилганда бўлади. Иккинчи эр билан аёлни ўртасини ажрим қилишдан илгари аёл бир ҳайз кўрган бўлса, у аввалги иддаддан бўлади” (Раддул муҳтор).