Ҳомиладор аёлнинг иддаси
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 423 марта кўрилди
Ҳомиладор аёлга талоқ қўйилса ёки ҳомиладор аёлнинг эри вафот топса, бас бундай аёлларнинг иддаси ҳомилани қўйгунча бўлади, яъни бола туғилиши билан идда тугайди. Талоқ қўйганига ёки эр вафот этганига бир соат ўтар-ўтмай аёл туғса, бас идда бола кўриш билан тугайди. Бу ҳақда шундай дейилган.
وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ
“Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир” (Талоқ 4 оят).
عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ، أَنَّهُ سُئِلَ عَنِ الْمَرْأَةِ يُتَوَفَّى عَنْهَا زَوْجُهَا وَهِيَ حَامِلٌ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ: إِذَا وَضَعَتْ حَمْلَهَا فَقَدْ حَلَّتْ. فَأَخْبَرَهُ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ كَانَ عِنْدَهُ، أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ قَالَ: لَوْ وَضَعَتْ، وَزَوْجُهَا عَلَى سَرِيرِهِ لَمْ يُدْفَنْ بَعْدُ لَحَلَّتْ.
Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу эри ўлган ҳомиладор аёл ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Умар:
“Ҳомиласини қўйса ҳалол бўлади” дедилар. Унинг ҳузурида бўлган бир ансорий киши:
“Умар ибн Хаттоб:
“Аёл (эри вафот этишига) бола туғса, эри эса ҳали ҳануз дафн этилмай сарири(ювиш тахтаси)да ётган бўлса, (аёлнинг иддаси тугаб, бошқа эрга турмушга чиқиши) ҳалол бўлади” деганлар” деди” (Имом Молик ривояти).
عَنْ أُبَىِّ بْنِ كَعْبٍ، قَالَ: قُلْتُ لِلنَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم: {وَأُولاتُ الأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ}، لِلْمُطَلَّقَةِ ثَلاثًا أَوْ لِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا؟ قَالَ: "هِىَ لِلْمُطَلَّقَةِ ثَلاثًا، وَلِلْمُتَوَفَّى عَنْهَا.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир” деган оят нозил қилинганида: “Уч талоқ қилинган (ҳомиладор аёл) учунми ёки эри ўлган (ҳомиладор аёл)учунми?” деб сўрадим. У зот:
“Уч талоқ қилинганга ҳам, эри ўлганга ҳам” дедилар” (Дорамий ривояти).