Жинсий аъзоси кесилган ёки жинсий аъзоси ўсмай қолган кишининг аёлини ажратиш ҳукми
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 142 марта кўрилди
Эрнинг жинсий аъзоси кеслиган бўлса, яъни жинсий аъзо икки тухуми билан кесиб юборилса, уларни араб тилида мажбуб (жинсий аъзосини ўзи ёки тухумлари билан кесиб юборилган киши) дейилади. Шунингдек, бир кишини жинсий аъзоси табии равишда, яъни туғма ўсмай қолса, гўё йўқдек бўлса, бас бундай кишиларга бир йил муҳлат бериш шарт эмас. Бундай кишиларнинг аёллари томонидан қозига ариза тақдим қилинса, қози уларни ҳақиқатта мажбуб эканини ўрганиб чиқади, сўнг аёлга ихтиёр беради.
وَلَو وَجَدَتِ المَرأَةُ زَوجَها مَجبُوبَاً خَيَّرَها القاضِي لِلحالِ لا يُؤَجَّل
“Аёлнинг эри мажбуб бўлса, кечиктирмай ўша заҳоти қози ун(аёл)га ихтиёр беради” (Фатвои ҳиндия).
Аёл: “Мени эрим мажбуб” деб даъво қилса, эр уни инкор қилса ва текширувсиз унга ҳукм чиқариш мумкин бўлмаса, текширув ўтказиш жоиз бўлади. Қози эр ёки аёлдан қайси бири тўғри сўзлаётганини билиш учун эътиборли шахсга эрни текширтиради.