Никоҳ бекор қилингандан кейин эр нафақага қодир бўлиб қолиши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 111 марта кўрилди
Қози никоҳни фасх қилгандан кейин камбағал эр аёлнинг эри зиммасидаги вожиб ҳаққини адо этишга қодир бўлиб қолса, аёлни қайтариб олиши мумкинми? Буни икки сурати бор:
1. Эр аёлнинг иддаси ичида зиммасида вожиб бўлган нафақасини адо этишга қодир бўлиб қолса, уни адо этиш эрга вожиб бўлади ва аёлга ражъат қила олади. Агар вожиб нафақага қурби етмаса, ражъат қила олмайди. Гарчи ражъат қилдим деса ҳам қилган ражъати дуруст бўлмайди;
2. Идда ўтгандан кейин нафақага қодир бўлса, аёлга ражъат қила олмайди. Чунки, идда ўтиши билан ражъий талоқ боинга айланади. Агар томонлар рози бўлса, қайтадан никоҳланишиб турмуш қуришлари мумкин.
واما الجواب عن امرأة المعسر الذي لا يجد ما ينفق عليها ففي المدونة قال لنا مالك وكل من لم يقم على نفقة امرأة فرق بينهما الخ وقد اختلف القائلون بالفسخ في تأجيل بالنفقة فقال مالك يوجل شهرا او شهرين وقال الشافعي ثلاثة ايام قال ان عرفة وطلقة بالمعسر بها رجعيا اتفاقا وشهرا رجعية يسره بنفقتها فتصح الرجعة ان وجد في العدة يسارا يقوم بواجب مثل الادونة فلا تصح الرجعة لان الطلقة التي اوقعها الحاكم انما كانت لدفع الضرر عجزه فلا تصح رجعته الا اذا زال وذلك بان يجد مالو قدر عليه.
"Аёлига нафақа топа олмай қийналиб қолган эрнинг аёли ҳақида "Мудаввана"да шундай жавоб берилган: "Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бизга бу ҳақда: "Аёлини нафақасига қодир бўлмаган кишининг ораси ажраштирилади... Нафақани ўз вақтидан кечиктирган кишиларни никоҳини фасх қилишда ихтилоф қилганлар. Имом Молик бир ёки икки ойгача муҳлат берилади деганлар. Имом Шофиий: "Уч кунгача муҳлат берилади" деганлар". (Фатаво алайҳи Саъийд ибн Сиддийқ).