close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мутааннит, яъни қодир бўла туриб аёлини нон нафақасини адо қилмайдиган эр

Шаръий истилоҳда мутааннит деб, қодир бўла туриб аёлининг нафақа ва бошқа ҳақларини адо қилмайдиган эрга айтилади. Бундай эрнинг аёлига ҳам қаттиқ зарурат туғилганда моликия мазҳабининг ҳукми олинади. Эр аёлини нафақа ва бошқа ҳақларини бир неча йилдан буён адо қилмаса, аёл ёки унинг яқинларига эрдан талоқ қўйишини талаб қилишларига ҳақлидирлар. Агар эр аёлга талоқ қўйишдан бош тортса, аёл маҳр эвазига хулуъ қилдириши мумкин. Агар эр унга ҳам кўнмаса ва аёл нафақасига қийналиши билан биргаликда зинога қўл уруб қўйишини қаттиқ хавфи бўлса ёки нафақаси бору, лекин, иззат нафсини сақлай олмаслик хавфи бўлса, бундай оғир вазиятда аёл эри устидан қозига ариза тақдим қилади ва қози жараённи гувоҳ ва далиллар ёрдамида тўлиқ ўрганиб чиқади. Агар аёлнинг қилган даъвоси тўғри бўлса, яъни эр нафақага қодира бўла туриб нафақа бермаётган бўлса ёки нафақасини бериб эрлик ҳаққини адо қилмаётган бўлса, қози эрга: “Аёлингни ҳақларини тўлиқ адо қил. Агар нафақани бермасанг иккингизни ўртангизни ажратамиз” деб ҳукм қилади. Агар эр қози томонидан чиқарилган қарорга амал қилмаса, қози икки эр-хотин ўртасини ажратади. Бундай ҳолатда эрга муҳлат берилмай тезда эр-хотин ўртаси ажратилади ва ажрим ражъий талоқ деб эътиборга олинади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase