close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зиҳорнинг каффорати

وَالَّذِينَ يُظَاهِرُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ ثُمَّ يَعُودُونَ لِمَا قَالُوا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَتَمَاسَّا ذَلِكُمْ تُوعَظُونَ بِهِ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَتَمَاسَّا فَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَإِطْعَامُ سِتِّينَ مِسْكِينًا ذَلِكَ لِتُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٌ

“Хотинларидан зиҳор қилганлар ўз айтганларидан қайтсалар, (қайта) қўшилмасларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу (ҳукм) ваъзланишингиз учундир. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. Ким (қул) топмаса, бас (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин. Ким (рўзага) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учун. Ва бу(ҳукм)лар Аллоҳнинг чегараларидир. Ва (ундан чиққан) кофирларга аламли азоб бор” (Мужодала 3-4 оятлар).

Ояти каримада зиҳорнинг каффорати учта эканлиги  баён қилинган. Уларда тартиб ва кетма-кетлик фарз. Улардан биринчиси, қул озод қилиш. Агар унга қодир бўлмаса (масалан ҳозирги пайтда), икки ой кетма-кет рўза тутиш. Агар қул озод қилаётган пайтда ёки кетма-кет рўза тутаётган пайтда, ҳали каффоратни тўлиқ қилмай туриб аёлига яқинлик қилса, янгитдан каффоратни адо қилиш лозим бўлади. Агар кетма-кет рўза тутаётганда рўзани бир кунини бузиб қўйса, янгитдан икки ой рўза тутади. Хоҳ қасдан яқинлик ёки ифторлик қилган бўлсин, хоҳ узурли сабабли қилган бўлсин ёки узурсиз кундизи ёки кечасида яқинлик қилган бўлсин янгитдан каффорт рўзасини тутишни бошлайди. Ҳа, агар мискинларга таъом бераётган аснода аёли билан яқинлик қилса, фақат гуноҳкор бўлади ва каффоратни қайтадан бошлаши лозим бўлмайди. Шунинг учун каффорат рўзасини рўза ойи ва рўза тутиш ҳаром қилинган кунлардан бошқа кунларга тўғрилаши ва юқоридаги кунлар каффорат рўзаси кунлари орасига тўғри келиб қолмаслиги лозим бўлади. Агар ойга қараб рўза тутса ва икки ой кетма-кет 29 кундан бўлиб, жами 58 кунни ташкил қилса, каффорат рўзаси учун кифоя қилади. Агар ойга қарамай каффорат рўзасини тутса, тўлиқ олтмиш кун рўза тутиши лозимдир. Агар бундай ҳолатда 59 кун бўлганда рўзасини очиб қўйса, қайтадан олтмиш кун каффорат рўзасини тутиши лозим бўлади.

Агар олтмиш кун рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни икки маҳал ёки бир мискинни икки маҳалдан олтмиш кун қорнини тўйдириши лозим бўлади. Агар таомлантиришни хоҳламаса, олтмишта мискиннинг ҳар бирига садақаи фитр баробарида, яъни ярим соданъ буғдой ёки бир соъдан арпа ёки уларни қийматини беради ёки бир мискинга олтмиш кунгача ярим соъдан буғдой ёки бир соъдан арпа ёки уларни қийматини бериб боради. Агар бир кунда бир мискинга олтимиш кунлик ғаллани бирданига бериб қўйса, каффорат адо бўлмайди. Балки ўша куннинг каффорати адо бўлади халос. Бир мискинга бериладиган бир куннлик каффоратни бир неча мискинларга тарқатиб қўйса, каффорат адо бўлмайди.

بَابُ الْكَفَّارَةِ هِي تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ... فَإِنْ لَمْ يَجِدْ الْمُظَاهِرُ مَا يُعْتِقُ... صَامَ شَهْرَيْنِ وَلَوْ ثَمَانِيَةً وَخَمْسِينَ بِالْهِلَالِ وَإِلَّا فَسِتِّينَ يَوْمًا... مُتَتَابِعَيْنِ قَبْلَ الْمَسِيسِ لَيْسَ فِيهِمَا رَمَضَانُ وَأَيَّامٌ نُهِيَ عَنْ صَوْمِهَا... فَإِنْ أَفْطَرَ بِعُذْر... أَوْ بِغَيْرِهِ، أَوْ وَطِئَهَا... فِيهِمَا أَيْ الشَّهْرَيْنِ مُطْلَقًا لَيْلًا، أَوْ نَهَارًا عَامِدًا، أَوْ نَاسِيًا... اُسْتُؤْنِفَ الصَّوْمُ لَا الْإِطْعَامُ... فَإِنْ عَجَزَ عَنْ الصَّوْمِ... أَطْعَمَ أَيْ مَلَّكَ سِتِّينَ مِسْكِينًا وَلَوْ حُكْمًا... كَالْفِطْرَةِ قَدْرًا وَمَصْرِفًا أَوْ قِيمَةِ ذَلِكَ... وَإِنْ أَرَادَ الْإِبَاحَةَ فَغَدَّاهُمْ وَعَشَّاهُمْ... جَازَ... كَمَا جَازَ لَوْ أَطْعَمَ وَاحِدًا سِتِّينَ يَوْمًا لِتَجَدُّدِ الْحَاجَةِ وَلَوْ أَبَاحَهُ كُلَّ الطَّعَامِ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ دَفْعَةً أَجْزَأَ عَنْ يَوْمِهِ ذَلِكَ فَقَطْ اتِّفَاقًا.

“Каффорат боби: зиҳорнинг каффорати қул озод қилишдир... зиҳор қилувчи озод қилиш учун қул топа олмаса...кетма-кет икки ой рўза тутади. Агар ойга қараб рўза тутса, эллик саккиз кун, йўқса олтмиш кун рўза тутади...бир-бирларига тегинишларидан илгари. Олтмиш куннинг ичида рамазон ҳам ва рўзадан қайтарилган кунлар ҳам бўлмайди...агар узр ёки узрсиз рўзасини очиб юборса ёки икки ойнинг ичида хоҳ кундизида бўлсин хоҳ кечасида, хоҳ қасдан бўлсин хоҳ эсдан чиқариб аёлига яқинлик қилса рўзани янгитдан тутишни бошлайди. Таъом беришда эса, бундай эмасдир. Агар рўза тутишдан ожих қолса, таомлантиради, олтмишта мискинга фитр миқдорича таомни ёки унинг қийматини  милк қилиб беради. Агар тўйгунингларча еяаеринглар деб уларни олдига таом қўйса, эрталаб ва кечки таомини берса жоиздир. Бир кишини олтмиш кун таомлантиргани каби. Бунга ҳожат тушгани учун. Битта мискинга бир кунда олтмишта мискинга бериладиган таомни бирданига берса, битта мискиннинг бир кунидан каффорат адо бўлган бўлади” (Дуррул мухтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase