Зиҳорнинг ҳукми
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 116 марта кўрилди
Зиҳор билан на талоқ воқе бўлади ва на никоҳ тугайди. Лекин, зиҳор каффоратини эр адо этмагунича аёли билан жимо, бўса, қучоғига олишнинг бирортаси жоиз бўлмайди. Лекин, бир-бири билан гаплашиши ҳаром эмас. Каффоратни адо қилмай аёлга яқинлик қилиш гуноҳи кабира саналади ва аёлга каффоратни эр адо қилмагунича, уни яқинига йўлатмаслиги лозим бўлади. Агар каффоратсиз эр аёлига яқинлик қилса, бас тавба вожиб бўлади ва шу билан бир қаторда каффоратни адо қилиш лозим бўлади.
وَإِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِامْرَأَتِهِ أَنْتِ عَلَيَّ كَظَهْرِ أُمِّي فَقَدْ حُرِّمَتْ عَلَيْهِ لَا يَحِلُّ لَهُ وَطْؤُهَا وَلَا مَسُّهَا وَلَا تَقْبِيلُهَا حَتَّى يُكَفِّرَ عَنْ ظِهَارِهِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَاَلَّذِينَ يُظَاهِرُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ } إلَى أَنْ قَالَ { فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَتَمَاسَّا }.
“Бир киши аёлига: “Сен менга онамнинг бели кабисан” деса, Аллоҳ таолонинг “ўз аёлларини зиҳор қилувчилар”дан бошлаб “бир-бирига тегинишларидан аввал бир қул озод қилишдир” гача бўлган оятга биноан то зиҳор каффоратини адо қилмагунича аёл эрига ҳаром бўлади ва яқинлик қилиш ҳам, ушлаш ҳам, ўпиш ҳам дуруст бўлмайди” (Ҳидоя).