close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шарт, жазо ва аллоҳ таолонинг исмидан бошқа нарса билан ийло қилиш

Бир киши шарт, жазосиз ва Аллоҳ таоло исмисиз ийло қилса, бас бу ийло шаръий бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига хитоб қилиб: “Фалон санмга қасам ёки фалон пирга қасам (Аллоҳ таоло Ўзи асрасин)” деб, аёли билан тўрт ой ичида қўшилса, каффорат лозим бўлмайди. Агар эр тўрт ой ичида яқинлик қилмаса, аёлга талоқ воқе бўлмайди. Лекин, бундай қасам ичиш жоиз эмас. Зеро, ҳадисда бундан қайтарилган.
وَلَوْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَبِغَيْرِ الشَّرْطِ وَالْجَزَاءِ لَا يَكُونُ مُولِيًا حَتَّى لَا تَبِينُ بِمُضِيِّ الْمُدَّةِ مِنْ غَيْرِ فَيْءٍ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ إنْ قَرِبَهَا؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِيَمِينٍ لِانْعِدَامِ مَعْنَى الْيَمِينِ  وَهُوَ الْقُوَّةُ وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { لَا تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، وَلَا بِالطَّوَاغِيتِ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاَللَّهِ أَوْ لِيَذَرْ }، وَرُوِيَ { مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ أَشْرَكَ }.
“Агар Аллоҳ азза важалладан бошқаси билан ва шарт жазоларни ишлатмай қасам ичса, ийло қилувчи бўлмайди. Ҳатто, аёлига яқинлик қилмай муддат ўтиб кетса ҳам талоқ воқе бўлмайди. Агар яқинлик қилса, эрга каффорат ҳам лозим бўлмайди. Чунки, унда ямийн, яъни қувват маъноси бўлмагани учун қасам эмасдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оталарингиз ва бутлар билан қасам ичманглар. Ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ билан қасам ичсин ёки қасам ичишни тарк қилсин” дедилар. “Ким Аллоҳ таолодан ўзга билан қасам ичса, шикр келтирган бўлади” деган ҳадис ҳам ривоят қилинган” (Бадоиъус саноиъ).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase