close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Балоғатга етган қизнинг валийсини хулуъ қилиши

Балоғатга етган қиз ижозати билан валий хулуъ қилса, бас бу жоиз. Агар қизнинг ижозатисиз валий хулуъ қилса, кечилган маҳр ёки хулуъни валий тўлайдими ёки бошқасими? Бас уни икки сурати мавжуд:
Биринчиси, агар валий уларни зиммасига олса, қиз рухсатига биноан, яъни кейинчалик қиз бунга розилик билдирса, валий томонидан қилинган хулуъ ўтади ва маҳр кечиб юборилган бўлади ҳамда хулуъ дуруст бўлади. Агар қиз хулуъга рухсат бермаса, маҳрини эридан талб қила олади. Эр эса, валийдан маҳрни талаб қилади;
Иккинчиси, валий хулуъни ёки маҳрни кечиб юборишни ўз зиммасига олмаса, бас бу қилинган хулуъ қизнинг рухсатига тўхтаб туради. Агар қиз рухсат берса, бас хулуъ дуруст бўлади ва эр зиммасидан маҳр соқит бўлади. Агар қиз хулуъга рухсат бермаса, бас хулуъ дуруст бўлмайди.
وَكَذَا الْكَبِيرَةَ إلَخْ إذَا خَلَعَهَا أَبُوهَا بِلَا إذْنِهَا فَإِنَّهُ لَا يَلْزَمُهَا الْمَالُ بِالْأَوْلَى لِأَنَّهُ كَالْأَجْنَبِيِّ فِي حَقِّهَا وَفِي الْفُصُولَيْنِ: إذَا ضَمِنَهُ الْأَبُ، أَوْ الْأَجْنَبِيُّ وَقَعَ الْخُلْعُ ثُمَّ إنْ أَجَازَتْ نَفَذَ عَلَيْهَا وَبَرِئَ الزَّوْجُ مِنْ الْمَهْرِ وَإِلَّا تَرْجِعُ بِهِ عَلَى الزَّوْجِ وَالزَّوْجُ عَلَى الْمُخَالِعِ، وَإِنْ لَمْ يَضْمَنْ تَوَقَّفَ الْخُلْعُ عَلَى إجَازَتِهَا، فَإِنْ أَجَازَتْ جَازَ وَبَرِئَ الزَّوْجُ عَنْ الْمَهْرِ وَإِلَّا لَمْ يَجُزْ.
"Шунингдек, балоғатга етган қизнинг отаси, қизининг изнисиз хулуъ қилса, қизнинг зиммасига мол бериш вожиб бўлмайди. Чунки, ота балоғатга етган қиз ҳақида бегона киши кабидир. "Фусулайн"да ота ёки бегона хулуъниннг эвазини тўлашга зомин бўлсалар, хулуъ воқе бўлади. Агар бунга ижозат берса, аёл хулу қилинган бўлади ва маҳр эрнинг зиммасидан соқит бўлади. Агар хулуъга аёл рози бўлмаса, эридан маҳрни талаб қилади. Эр эса. Хулуъ қилдиргувчилардан маҳрни тўлатиб олади. Агар хулуъ қилдиргувчилар хулуъ эвазини беришга зомин бўлмасалар, хулуънинг аоқе бўлиш ёки бўлмаслиги аёлнинг ижозатига тўхтаб туради. Агар аёл хулуъга ижозат берса, хулуъ жоиз бўлади ва эр маҳр беришдан қутилади. Агар ижозат бермаса, хулуъ жоиз бўлмаса" (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase