close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сабабсиз хулуъ қилдириш гуноҳдир

Шариат талоқ ҳаққини эрга бериб: "Чорасиз ўриндагина ишлатасан" деб таъкидлаб қўйган. Шунингдек, ёмон натижаларга аниқ олиб борадиган вақтда ёки диний, ахлоқий, еб-ичиш ҳақларига путур етаётган пайтда ёки чидаб бўлмайдиган даражада зулм-ситам қилинаётган пайтда ёки эр жинсий жиҳатдан аёлни қондирмаётган бўлса ва эр-хотин юқоридагилар натижасида бирга яшашлари мушкул бўлиб қолган ўринда, бас шариат аёлга хулуъ қилдириш рухсатини берган. Шу энг охирги чора сифатида қўлланилади. Қуръони каримда келган қуйидаги оятда ҳам унга ишора бор:
فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ
"Аллоҳ таолонинг ҳадларини қоим қила олмасликдан қўрқсаларингиз" (Бақара 229 оят).
Юқорида келтирилган узурларсиз фақат ҳавои нафс талабида эрни хулуъ қилишга аёл мажбур қилса, шариат нигоҳида у аёл қаттиқ гуноҳкор саналади.
عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلاَقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қай бир аёл узрсиз эридан талоқ қилишни сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаромдир", дедилар".
عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عنِ النبيّ صلى الله عليه وسلم أَنّهُ قالَ: "أَيّمَا امْرَأَةٍ اخْتَلَعَتْ مِنْ زَوْجِهَا مِنْ غَيرِ بَأْسٍ، لَمْ تَرِحْ رَائِحَةَ الْجَنّةِ".
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қай бир аёл узрсиз эридан хулуъ қилишни сўраса, жаннат ҳидини ҳидламайди", дедилар".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase