Талоқдан бошқа нарсаларга таълиқ қилиш билан талоқ воқе бўлмайди
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 266 марта кўрилди
Талоқ лафзини очиқ-ойдин ёки киноя тарзда айтмай бошқа нарсага таълиқ қилиш билан талоқ воқе бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига: "Мен сенга яқинлик қилсам, онам ёки синглимга яқинлик қилган бўлай" деб, аёли билан қўшилса, бас талоқ воқе бўлмайди. Чунки, бу ерда на талоқ сўзи ишлатилган ва на унга далолат қилувчи киноя сўзлар ишлатилган.