Балоғатга етмаган боланинг валийси бирор шартга талоқни таълиқ қилиши
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 117 марта кўрилди
Қизнинг валиси боланинг валисига бир неча шартларни қўйиб, никоҳлаб берса, масалан, қизнинг валиси балоғатга етмаган эрнинг валисига: "Фалон муддатгача шу ишни қилмасангиз мен валиси бўлган балоғатга етмаган қизалоққа талоқ бўлади" деса ва белгиланган муддатда боланинг валиси у шартларни бажара оллмаса, бас балоғатга етмаган боланинг аёлига талоқ воқе бўлмайди. Чунки, талоқ бериш ҳақи валида йўқ. Шунингдек, талоқни таълиқ қилиш ҳам.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَوْلَى عَلَى امْرَأَةِ عَبْدِهِ لِحَدِيثِ ابْنِ مَاجَهْ الطَّلَاقُ لِمَنْ أَخَذَ بِالسَّاقِ الخ وَالْمَجْنُونُ… وَالصَّبِيُّ وَلَوْ مُرَاهِقًا.
"Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳдан "Талоқ билагидан тутган кишигадир" деб ривоят қилинган ҳадисга биноан мавло томонидан қулининг аёлига қўйилган талоқ воқе бўлмайди. Гарчи эр мажнун, гўдак ва ўспирин бўлса ҳам" (Раддул муҳтор).
قَالَ: وَقَدْ أَفْتَيْت بِعَدَمِ وُقُوعِهِ فِيمَا إذَا زَوَّجَهُ أَبُوهُ امْرَأَةً وَعَلَّقَ عَلَيْهِ مَتَى تَزَوَّجَ أَوْ تَسَرَّى عَلَيْهِ فَكَذَا فَكَبِرَ فَتَزَوَّجَ عَالِمًا بِالتَّعْلِيقِ أَوَّلًا.
"Бир кишининг отаси ўғлини бир аёлга никоҳлаб: "Агар бу хотиннинг устидан бошқа хотинга уйланса ёки бунинг устидан бошқа чўридан фарзанд кўрса фалон бўлсин" деб таълиқ қилса, бола катта бўлгач, отаси таълиқ қилганлигини билиб ёки билмай бошқасига уйланса, талоқ тушмаслигига фатво бердим" (Раддул муҳтор).