close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хат ёки телефон орқали талоқ ихтиёрини топшириш

Вакил ва элчи воситасида аёлга талоқ ихтиёрни топшириш дуруст бўлгани каби хат ва телефон орқали аёлга талоқ ихтиёрини топширилса, саҳиҳ ва эътиборли бўлади. Хат, телефон орқали талоқ ихтиёри аёлга топширилса, бас тафвизут талоқда белгиланган шартлар, бунда ҳам топилса, аёл учун ихтиёр ҳосил бўлади. Масалан, ихтиёрни мажлисга чегараланиши, қанча ва қандай талоқ тафвиз қилинса, ўшани воқе бўлиши ва бошқалар каби.

Эр аёлга: "ўзингни ҳам, кундошингни ҳам талоғини ол" дейиши
Бир кишини икки аёли бор. Уларнинг исми Зайнаб ва Фахрияхон. Эр Зайнабга қараб: "Ўзингга ва кундошинг Фахрияхонга талоқ қўйиш ихтиёрини бердим" деса, бас Зайнаб учун ўзига-ўзи талоқ қўйиш ихтиёри мажлисга чегараланади. Кундоши Фахрияхонга эса, талоқ қўйиш ихтиёри мажлисга чегараланмайди. Чунки, Зайнаб кундоши учун эри томонидан вакил ҳисобланади. Вакил билан тафвиз ўртасидаги фарқ юқорида баён қилинди.
إنْ قَالَ لَهَا: طَلِّقِي نَفْسَكِ وَصَاحِبَتَكِ فَلَهَا أَنْ تُطَلِّقَ نَفْسَهَا فِي الْمَجْلِسِ لِأَنَّهُ تَفْوِيضٌ فِي حَقِّهَا وَلَهَا أَنْ تُطَلِّقَ صَاحِبَتَهَا فِي الْمَجْلِسِ وَغَيْرِهِ لِأَنَّهُ تَوْكِيلٌ فِي حَقِّهَا.
"Агар эр аёлидан бирига: "Ўзингни ва кундошингни талоқ қил" деса, аёл ўзини ўша мажлисдагиа талоқ қилса бўлади. Чунки, эрнинг гапи унинг ҳаққида тафвиздир. Кундошини эса мажлисда ҳам, мажлисдан бошқа ўринда ҳам талоқ қилиши мумкин. Чунки, унинг ҳаққида вакил ҳисобланади" (Фатвои ҳиндия).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase