close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Никоҳдан олдин талоқни топшириш дуруст эмас

Тафвизут талоқ никоҳга доир масала бўлгани боис, ундан олдин никоҳга нисбат бермай топширилган талоққа эътибор берилмайди. Масалан, бир киши никоҳдан олдин бўлажак аёлига: "Қачон хаҳласайиз ўзингизга талоқ қўйишингиз мумкин" деб уйланса ва аёл берилган ихтиёрдан фойдаланиб ўзига-ўзи талоқ қўйса, бас талоқ воқе бўлмайди.
Ҳа, агар бир киши баъзи шартларга биноан бир қизга уйланиб, шартлар қайд қилинган дафтарга қўл қўйса ва ақддан кейин шартларни никоҳ томонга боғламай мутлоқ қабул қилса, бас бу шартлар қабул қилинмайди ва у шартларга биноан аёл ўзига-ўзи талоқ қўйса, талоқ воқе бўлмайди. Балки, никоҳ боқий қолади.
وَالتَّفْوِيضُ قَبْلَ النِّكَاحِ فَلَا يَصِحُّ.
"Никоҳдан олдинги тафвиз дуруст эмас" (Раддул муҳтор).
Ҳа, агар никоҳдан олин қўйилган шартлар аёл томонидан қўйилса, масалан, аёл бўлажак турмуш ўртоғига қарата: "Ихтиёримни ўзимга берсангиз сизга турмушга чиқаман ва қачон хоҳласам ўзимга-ўзим талоқ қўяман" деса ва эр бўлажак рафиқа томонидан қўйилган шартларни қабул қилса, никоҳ дуруст бўлиб, аёлга ихтиёр берилади. Агар ушбу шартларни ибтидода аёл эмас эр қўйса, тафвизут талоқ дуруст бўлмайди ва аёл ўзига-ўзи талоқ қўя олмайди.
نَكَحَهَا عَلَى أَنَّ أَمْرَهَا بِيَدِهَا صَحَّ.
"(бир аёлга) аёлнинг иши қўлида бўлиш шартига биноан уйланса, дурустдир" (Раддул муҳтор).
مُقَيَّدٌ بِمَا إذَا ابْتَدَأَتْ الْمَرْأَةُ فَقَالَتْ زَوَّجْتُ نَفْسِي مِنْك عَلَى أَنَّ أَمْرِي بِيَدِي أُطَلِّقُ نَفْسِي كُلَّمَا أُرِيدُ أَوْ عَلَى أَنِّي طَالِقٌ فَقَالَ الزَّوْجُ قَبِلْت، أَمَّا لَوْ بَدَأَ الزَّوْجُ لَا تَطْلُقُ وَلَا يَصِحُّ الْأَمْرُ بِيَدِهَا.
"Аёл: "Ишим қўлимда қачон хоҳласам ўзимни-ўзим талоқ қиламан ёки талоқ қилиш ўзимни ихтиёримда бўлиш шарти билан сизга никоҳланаман" деб бошласа, эр аёлга жавобан қабул қилдим деса, никоҳдан кейин аёлда ихтиёр бўлади ва никоҳ дуруст бўлади. Агар эр дастлаб ўша шартни қўйса, аёл талоқ бўлмайди ва аёлнинг иши қўлида ҳам бўлмайди" (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase