close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эркак кишини мажбурлаб талоқ хати ёздириш ёки талоқномага дасхат қўйдириш

Оғзаки равишда эр ўз ихтиёрига кўра ёки мажбуран аёлига талоқ қўйиш билан талоқ воқе бўлади. Лекин, ёзма равишда мажбуран аёлга талоқ қўйиш билан талоқ воқе бўлмайди. Чунки, мажбурланган ҳолатда ёзма равишда қўйилган талоқ оғзаки талоқ ўрнига ўринбосар бўлмайди. Зеро, ёзма талоқ қўйиш зарурат ҳолатларда амалга оширилади. Жумладан, эр соқов бўлганда ёки бирор касаллик туфайли гапира олмай қолган ўринларда. Бу ўринда эса, ёзма талоқ қўйишга ундовчи бирор зарурат йўқ.

Эр аёлига бирор кишини таҳдиди сабабли талоқ хати ёзиб берса ёки мажбуран талоқномага дасхат қўйиб берса ёки алданиб талоқ хатига муҳур ёки узугининг белгисини тушуриб берса ва кейинчалик эр алданганлигини билиб унга рози бўлмаса, талоқ воқеъ бўлмайди. Эр: “Таҳдид сабабли бу ишларни қилган эдим” деса, юқорида келтирилган барча суратларда талоқ воқе бўлмайди. Лекин, талоқ хати ёзаётган вақтда “талоқ” лафзини талаффуз қилмаслик шартдир.

أَنَّ الْمُرَادَ الْإِكْرَاهُ عَلَى التَّلَفُّظِ بِالطَّلَاقِ، فَلَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَنْ يَكْتُبَ طَلَاقَ امْرَأَتِهِ فَكَتَبَ لَا تَطْلُقُ لِأَنَّ الْكِتَابَةَ أُقِيمَتْ مَقَامَ الْعِبَارَةِ بِاعْتِبَارِ الْحَاجَةِ وَلَا حَاجَةَ هُنَا، كَذَا فِي الْخَانِيَّةُ.

“Мурод талоқни талаффуз қилишга мажбур қилинган бўлсин. Агар хотини талоқ қилишга мажбур қилинса-ю, у ёзса аёлига талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, ёзиш эҳтиёж тушгандагина талаффуз ўрнига ўтиради. Бу ерда эса ҳеч қандай эҳтиёж йўқдир. “Хония”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase