close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яқинлик қилинмаган аёлга бир ёки икки талоқ тушушининг сурати

Бир киши ўзининг ҳали яқинлик қилмаган аёлига: “Сен бир талоқсан ва бир” деса, яъни бир талоқни бошқа бир талоққа боғлаб: “Бир талоқ бўлгувчисан ва бир талоқ бўлгувчисан” деса, бу суратда бир талоқ воқе бўлади.

Агар эр яқинлик қилмаган аёлига: “Бирдан олдин бир талоқсан” ёки “Бир талоқдан кейин бошқа бир талоқсан” деса, бас бу суратлар билан яқинлик қилинмаган аёлга бир талоқ воқе бўлади. Чунки, бу суратда яқинлик қилинмаган аёлга бир боин талоқ тушиб, ғирт бегонага айланиб, талоққа маҳал қолмагандан кейин бошқа бир талоқ қўйиляпти. Шу боис иккинчи талоқ талоқ деб эътиборга олинмайди.

Эр ўзини яқинлик қилмаган аёлига: “Ундан олдин бир талоқ бўлган бир талоқсан” ёки “Ундан кейин бир талоқ бўлган бир талоқсан” ёки “Бир билан бирга бир талоқсан” ёки “У билан бирга бир талоқсан” деса, яаъни ундан олдин бир талоқ бор бир талоқсан ёки ундан кейин бир талоқ бор бир талоқсан ёки бир билан бирга бир талоқсан деса, икки талоқ воқе бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase