Боин талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 277 марта кўрилди
“Боин” “байнунат” сўзидан олинган бўлиб, алоҳида қилиш, бир-биридан айриш деган маъноларни англатади. Боин талоқ сабабли аёл боин бўлиб, никоҳдан чиқади ва эрда идда ичида ражъат қилиш имкони қолмайди. Балки, оилавий ришталарни яна янгитдан тиклаш учун никоҳни янгилаш зрур бўладиган талоқга, фақиҳлар истилоҳида “боин талоқ” дейилади. Талоқ бобида боин ва киноя талоқлар катта аҳамият касб этади. Шунинг учун фақиҳлар уларга тегишли куллий ва жузъий масалаларни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан баён қилганлар ва бу борада бир неча фиқҳий китоблар ёзилган. Боин талоқни батафсил билиш учун аввало унинг икки қисми, яъни енгил боин талоқ, оғир боин талоқларни билиб олиш керак бўлади. Боин талоқнинг аввалги қисмига умумий тарзда боин талоқ, иккинчи қисмига эса, муғаллаза (оғир) талоқ дейилади. Енгил боин талоқнинг етти сурати мавжуддир. Улар қуйидагила:
1. Сариҳ лафзлар воситасида;
2. Киноя лафзлар воситасида;
3. Никоҳдан кейин яқинлик қилинмаган аёлни талоқнинг қайси бир лафзи воситасида бўлса ҳам талоқ қилиш;
4. Идда тугагандан кейин ражъий талоқни боинга айланиб кетиши;
5. Хулуъ ёки бирор нарса эвазига талоқ қўйиш;
6. Ийло муддати тугагандан кейин боин талоқ воқе бўлади;
7. Никоҳ бекор қилинса боин талоқ тушади.