close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бидъий ражъат

Бидъий ражъат – ражъий талоқ қўйилган аёлга сўз билан эмас, амал билан ражъат қилишдир. Масалан, аёлни шаҳват билан ушлаш, бўса олиш, яқинлик қилиш ва бошқа шу каби ишлар билан. Бунда бирор киши гувоҳ бўлмайди. Гувоҳ бўлса ҳам аёлга ражъат қилганлиги ҳақида билдирмайди. Бу билан ражъат собит бўлади. Лекин, суннатга хилоф макруҳ ва бидъат тариқада бўлади.

الرَّجْعَةُ إبْقَاءُ النِّكَاحِ عَلَى مَا كَانَ مَا دَامَتْ فِي الْعِدَّةِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ وَهِيَ عَلَى ضَرْبَيْنِ : سُنِّيٌّ وَبِدْعِيٌّ ( فَالسُّنِّيُّ ) أَنْ يُرَاجِعَهَا بِالْقَوْلِ وَيُشْهِدَ عَلَى رَجْعَتِهَا شَاهِدَيْنِ وَيُعْلِمَهَا بِذَلِكَ فَإِذَا رَاجَعَهَا بِالْقَوْلِ نَحْوُ أَنْ يَقُولَ لَهَا : رَاجَعْتُك أَوْ رَاجَعْتُ امْرَأَتِي وَلَمْ يُشْهِدْ عَلَى ذَلِكَ أَوْ أَشْهَدَ وَلَمْ يُعْلِمْهَا بِذَلِكَ فَهُوَ بِدْعِيٌّ مُخَالِفٌ لِلسُّنَّةِ.

“Ражъат, идда мабойнида аввал никоҳ қандай бўлса шундайлигича қолдиришдир (“Табйийн”да шундай дейилган). У икки хил бўлади: сунний, бидъий. Сунний – ун(аёл)га ражъат қилганлигига икки гувоҳни гувоҳ қилиб ражъат қилиш ҳамда аёлга ражъат қилганлигини билдиришдир. Сўз билан ражъат қилса, шу кабиларни айтади: “Сенга ражъат қилдим, аёлимга ражъат қилдим”. (Эр) бунга гувоҳ келтиради ёки келтирмайди. Ражъат қилганлиги ҳақида аёлга билдирмаслик эса бидъий бўлиб, у суннатга хилофдир”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase